07/09/2017

Хитой ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. ZTE Blade A2S – Full HD экранли ҳамёнбоп смартфон

Хитойнинг ZTE компанияси тахминан 100 доллар атрофида сотувга чиқарилиши кутилаётган ҳамёнбоп ZTE Blade A2S моделини таништирди.

Қурилмага 5,2 дюймли Full HD аниқлигидаги (1920 х 1080 пиксель) экран саккиз ядроли Mediatek MT6753 процессори ўрнатилган, 3G/4G модеми сониясига 150 Мбит тезликни таъминлайди.

Энг қизиғи, смартфон 3 ГБ оператив хотира ва 32 Гбайт флеш-модкль билан қувватлантирилган. Таъкидлаш керак, айни пайтда ушбу нарх эвазига бу каби параметрларга эга смартфон топиш анча мушкул.
Асосий камеранинг ишини 13 Мпли сенсор бажаради. Сели камеранинг аниқлиги 5 Мп. Бармоқ изи сканери ҳам аппаратнинг орт қисмида жойланган.

Ҳозирча модель қайси Android версмясида ишлаши ошкор этилмаган.
Made on
Tilda