24 sentyabr 10:19

Жосус антивирус яратган латвиялик 14 йилга қамалди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Латвиялик резидент, «Scan4you» жосус антивирусини ишлаб чиққан Русланс Бондерс АҚШ суди томонидан 14 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Life» хабар қилди.

«Scan4you» зарарли дастурий таъминот, яъни вирусларни топишга мўлжалланган, бироқ кейинчалик у АҚШ ҳудудидаги дўконлардан шахсий маълумотлар, хусусан, тўлов карталарининг рақамларини ўғирлашда қўлланган.

Маълум қилинишича, биргина чакана савдо дўконининг ўзи «Scan4you»дан 292 миллион доллар зарар кўрган.

— Бондарснинг дастурий таъминоти Америка бизнесига ҳужум қуролига айланди, — дейилади АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида.

 

Манба: XABAR.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий