24 noyabr 11:58

Жефф Безос: муваффақият сирлари

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Америкалик тадбиркор, Amazon.com асосчиси ва раҳбари Жефф Безос виртуал китоб дўконини очиб, бойиб кетган илк миллиардер.
Айни пайтда сайёрамизнинг энг бой кишиси бўлган Жеффф Безос ўзининг ҳаётий қарашлари ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Меҳнатда ўтган болалик ва катталар тарбияси

Жефф тўрт ёшлигидан бошлаб ёзги таътилни бобосининг фермасида ўтказган. Ўн икки йил давомида у ҳар ёзда мазкур фермада меҳнат қилган. У бобосидан кўп нарсани, жумладан зарур пайтда ўзи учун керакли бирор жиҳозни мустақил ярата олиш кўникмасини ҳам ўрганиб олган.
Жеффнинг фикрича, бобоси ва бувисидан тарбия олиш боланинг ёрқин келажагига ниҳоятда катта таъсир кўрсатади. Айниқса, бобосининг “ҳаётда ақли бўлишдан олийжаноб бўлиш қийинроқ” каби доно фикрлари унинг дунёқарашини ўзгартириб юборган.
Орзуга эътиқод билан эргашиш
Жефф Безос ўқишни тамомлагач, Wall Street молиявий марказидан дастурчи сифатида иш топади. Кўп ўтмасдан вице-президент лавозимига кўтарилган Жефф 1994 йилда раҳбарига Интернет дўкон очиш режаси ҳақида сўзлаб беради. Ўшанда унинг бошлиғи бу режа ишсиз одамлар учун айни муддао эканини айтади.
Бироқ Жефф Безос орзуси ортидан боради: нуфузли лавозимдан бўшайди ва ўзидаги 10 минг АҚШ долларини лойиҳа учун тикиб, электрон савдо платформасини яратади. 1995 йилнинг июлида, яъни фаолиятининг биринчи ойида Amazon АҚШ нинг барча штатлари ва жаҳоннинг 45 мамлакатига китоб сотади. Компания ҳар ҳафта 20 минг доллар фойда кўра бошлади.

Нимада қобилиятли эканингни билиш

1964 йилда АҚШ даги Нью-Мексико штатида жойлашган Албукерке шаҳрида таваллуд топган Жеффнинг компьютер ва электроникага қизиқишлари устун келиб, мактаб давридаёқ оила гаражини шахсий лабораторияга айлантиради.
Бўлажак миллиардернинг севимли машғулоти унинг тақдирига айланиб, Жефф Принстон университетида информатика ва электроника сирларини ўрганади. 1995 йилда очилган онлайн китоб дўкони айни кунда жаҳоннинг энг йирик виртуал савдо платформаси ҳисобланади.
Жеффнинг фикрича, ҳаёт – танловимиз натижаси. Ҳаётда бизни бахтиёр қилувчи куч бу – иқтидоримиз эмас, балки танловимиздир. Кўп ҳолларда иқтидорли одам нотўғри танлови эвазига бир умрга бахтсиз бўлади.
Муносиб турмуш ўртоғи танлаш
Жефф ҳамда Маккензи Безослар 24 йилдан буён бахтли турмуш қури келишмоқда. Жеффнинг фикрича, ҳаётда унинг энг улкан бойлиги – турмуш ўртоғи!

Бир вақтнинг ўзида кўп ишни қилмаслик

Таом истеъмол қилаётганда фикринг таомда бўлсин. Суҳбат қураётганингда диққат билан тингла. Диққат ва қувватингни бир ишга сарфласанг, шу ишда кўзланган мақсаддингга эришасан. Бир вақтнинг ўзида ҳам тинглаб, ҳам смартфон титкилаш – катта хато.
Олимларнинг фикрича, ер юзидаги бор-йўғи 2 фоиз одам бир вақтнинг ўзида 2 тадан зиёд ишни бажариб, ҳар иккаласида ҳам муваффақият қозона олади.
Қатъий шахсият
Жефф Безос ҳаётда қанчалар олийжаноб бўлса, ишда шу қадар қаттиққўл бўлган. Унинг қаршисида туриш ходимлари учун осон эмас. Amazon компаниясида 350 нафар ходим фаолият кўрсатади. Миллиардер ходимларига “Вақтимни нега ўғирлаяпсан?”, “Сен ялқовмисан ёки ўз ишингга номуносибмисан?” каби саволларни тез-тез беради. “Ҳар иш кунингни илк иш кунинг каби иштиёқ билан бошла”, бу – Жеффнинг севимли шиори.
Безос чаққон ҳаракатлари, ходимларини ғайратли бўлишга чорлаши ҳамда илғор фикрларни рағбатлантириш билан ном қозонган. Унинг муваффақият сири бевосита янги технологияларни ўрганишга бўлган хоҳиши, меҳнаткашлиги ва йўлбошчилик қобилияти билан боғлиқ.

“Биз ғалаба қозонамиз” китобидан.

Манба: Mepartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий