22 fevral 13:43

Жанубий Корея компанияси сиғими 30 терабайт бўлган қаттиқ дискни тақдим этди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Салкам икки йил олдин Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси корпоратив сақлаш тизимларида фойдаланиш мўлжалланган сиғими 15,36 терабайтга тенг қаттиқ дискни (SSD) тақдим этган эди. Мана орадан 2 йил ўтгач энди сиғими икки баробар ошган қаттиқ дискни намойиш қилди, деб маълум қилмоқда Хабар сайти.

«PM1643» янги сериясининг 2,5 дюймли қаттиқ диски сиғими 30,72 терабайтни ташкил этади, ўқиш ва ёзиб олиш тезлиги тегишли равишда 2100 Мб/сония ва 1700 Мб/сонияга тенг. Ўқиш вақтида операцияларни эркин бажариш унумдорлиги 400 000 IOPS’га, ёзиб олиш вақтидагиси эса 50 000 IOPS’га тенг. «Samsung»нинг ваъда қилишича, SSD беш йиллик кафолат муддати давомида ҳар куни маълумотларни ёзиб-ўчиришга чидай олади.

Бундан ташқари янги сериядаги SSD’нинг «оддийроқ» моделлари ҳам тақим этилади: 15,36 терабайтдан 800 гигабайтгача.

Жанубий Корея компанияси ҳозирча 30,72 терабайтли қаттиқ дискнинг нархини эълон қилганича йўқ, бироқ 15,36 тарабайтга тенг SSD 10 минг доллардан сотилганини ҳисобга оладиган бўлсак, унинг нархи камида 3—4 баробарга қимматроқ бўлади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий