08/08/2017

Интеграция: YouTube`нинг мобил иловасидан энди мессенжер сифатида фойдаланиш мумкин

YouTube видеохостингининг мобил иловасига иккита янги функция қўшилди, деб ёзмоқда TechCrunch нашри. Эндиликда YouTube мобил иловасида видеоларни улашиш ва илова ичидаги махсус панелга жойланган мессенжердан хабарларни юбориш мумкин. Айниқса, охирги янгилик фойдаланувчиларга ёқишига шубҳа йўқ.

Ушбу функциялар 2016 йилдан бери айрим фойдаланувчилар томонидан синовдан ўтказилган. 2017 йилнинг бошида Канада ва кейинроқ эса лотин Америкаси мамлакатларида пайдо бўлган. Янги функцияларни бир неча кундан кейин бутун жаҳон бўйлаб ишлатиш мумкин бўлади.
Ушбу опциядан фойдаланиш жуда осон: иловадаги мессенжер смартфондаги контактлар рўйхатидан керакли инсонларни топади ва сиз улар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўласиз. Гуруҳ чатларига 30 кишини қўшиш мумкин.

Янги имкониятлар видехостингнинг Android ва iOS версияларида чиқарилиши маълум қилинган.
Made on
Tilda