11 mart 9:39

Японлар кераксиз гаджетларни Олимпия медаллари ясаш учун топширишмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2020 йилда Японияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари тарихга энг экологик номи билан кириб улгурди. Гап шундаки, ғолиб спортчиларга топшириладиган барча медаллар кераксиз электроника буюмларини қайта ишлаш натижасида олинган металлардан ясалади, деб Xabardor нашри.

Яроқлилик муддатини ўтаб бўлган компьютер техникаси, смартфон ва бошқа юқори технологик қурилмалар утилизацияси борасида бир қатор муаммолар мавжуд. Чиқиндиларнинг бу тури таркибида мис, қўрғошин, олтин, кумуш ва қимматли эритмалар юқори даражада. Шунинг учун уларни ерга кўмиш атроф-муҳитнинг захарли металлар билан ифлосланишига олиб келади. Шунинг учун бунга йўл қўйиб бўлмайди. Бошқа томондан эса қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлар шу каби қурилмаларни ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашёга айланиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда муддатини ўтаб бўлган электроникадан қимматли қисмларни ажратиб олиш билан шуғулланишмайди. Улар тўпланиб, қайта ишлаш учун Хитой ёки Африка давлатларига юборилади. Албатта, бу ерда техникани ажратиш ва ундан қимматли қисмларни олишнинг содда усулларидан фойдаланилади. Шунинг учун ҳам бундай утилизациянинг фойдасидан зарари кўпроқ.

Токиодаги бўлажак олимпиада ташкилотчилари яроқсиз гаджет ва электроникани утилизация қилиш муаммосини яна бир бор ёдга солиш, шунингдек мамлакатни электрон чиқиндидан қисман халос этишга қарор қилишди. Жамоат ташкилотлари ҳам ғояни фаол тарзда қўллаб-қувватлади ва бутун мамлакат бўйлаб кераксиз смартфон ва бошқа электрон чиқиндиларни тўплаш пунктлари очилди. Акция давомида 50 тоннадан ортиқ чиқинди тўпланди. Улардан бир неча тонна кумуш ва бронза ҳамда олтин олинди.

Бу каби ташаббус шубҳасиз мусобақалар ташкилотчиларининг ижобий имижини яратади ва бошқалар учун ҳам яхши намуна бўлади. Ахир бундай чиқиндиларни профессионал утилизация қилиш нафақат сайёрани заҳарли чиқиндидан халос қилади, балки ушбу металларни анъанавий усул билан қазиб олишга йўналтириладиган маблағни ҳам тежайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Microsoft Японияда жума кунлари ходимларига дам берди. 4 кунлик иш ҳафтасида самарадорлик ўсди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тўрт кунлик иш ҳафтаси компаниянинг иш унумдорлигини оширади —  Microsoft корпорациясининг Япониядаги филиали ходимларига бир ой давомида жума кунлари ишламасликка имкон берганидан сўнг шундай хулосага келинган. Компания баёнотига кўра, Microsoft Japan ҳар жума куни «Work-Life Choice Challenge Summer 2019» деб номланган акция доирасида ўз офисларини ёпган. Компаниянинг […]

6 noyabr 19:09

Японияда 8K форматдаги телеузатиш бошланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«REGNUM» АА хабар беришича, Япониянинг «NHK» телеканали 2018 йил 1 декабридан бошлаб 8К форматда йўлдошли телетрансляцияларни бошлади. 8K формат бу — 7680×4320 (33,2 мегапиксел) ўлчамдаги тасвир. Таққослаш учун, HDTV тасвири 0,9 мегапикселга тенг. Фарқ, сезган бўлсангиз, жуда катта. Стэнли Кубрикнинг «2001 йил: Космик одиссея»си япон телевидениесида эфирга узатилган […]

6 dekabr 10:35

Японияда Dawn ver.β футуристик кафеси очилди: унда имконияти чекланган инсонлар томонидан бошқариладиган роботлар хизмат кўрсатади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Токиода ноодатий номга эга бўлган янги – Dawn ver.β кафеси очилди. Унинг интерьер дизайни Time of Eve аниме услубида ишланган. Унда одамлар ва роботлар тенг алоқада бўладилар. Аммо, энг асосийси, буюртмаларни официантлар ўрнига ҳам роботлар қабул қилади. Уларни имконияти чекланган одамлар бошқаради. Маълум қилишларича, умуртқаси оғир жароҳатланган […]

7 dekabr 11:05

Японлар 6G алоқа тизими устида иш бошлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Японияда олтинчи авлод алоқа тизими — 6G ни жорий этишга ҳозирлик бошланди. Ўн йилдан сўнг — 2030 йилда бу тармоқ ишга туширилади. Ҳозир техник мутахассислар, хусусий бизнес ва турли идоралар вакилларидан иборат экспертлар кенгаши тузилмоқда. 2020 йил ёзигача экспертлар янги форматга ўтишнинг комплекс стратегиясини ишлаб чиқишади, дейилади NHK […]

22 yanvar 12:50