23/10/2017

Apple плагиатда айбланди: бу сафар япон компанияси уни судга берди

Анимацияланган эможилар яратиш билан шуғулланадиган Япониянинг Emonster компанияси Apple`ни плагиатда айблаб, унинг устидан судга шикоят қилди, деб ёзмоқда Gagadget нашри.

Энг қизиғи, Apple Emonster маҳсулоти бўлган Animoji номидан iOS 11 операцион тизимидаги бир функцияни номлашда фойдаланган. Мазкур функция олд камера орқали олинган расмлардан эможилар яратиш имкониятини беради.

Япон компанияси даъвосига кўра, Apple бу тўғрида аввалдан хабардор бўлган (чунки японлар мазкур янгиликка оид иловани AppStore дўконига жойлаштирган эди), бироқ шунга қарамай бировга тегишли бренд номидан фойдаланишда давом этган. Apple аввалроқ иловани харид қилиш борасида Emonster билан алоқага чиққан, бироқ унинг таклифи рад этилган.
Made on
Tilda