13 avgust 0:17

Янги турдаги тадбиркорлик: солиқ тўланмайди, стаж юраверади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

1 сентябрдан Ўзбекистонда жисмоний шахслар фаолиятининг янги тоифаси пайдо бўлади — ўзини ўзи банд қилиш. Бу ҳозирги пайтда панадаги иқтисодиётда иш ва хизматлар билан банд бўлган жисмоний шахслар учун бутунлай янги мақом – улардан солиқ олинмайди.

Ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун исталган туман меҳнат бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.

Ўзини ўзи иш билан банд этганлар:

✅ жисмоний шахслар даромад солиғини тўламайди;
✅ ходимларни ёллай олмайди;
✅ ўз фаолияти бўйича ҳужжатлар юритмайди;
✅ даромадлар бўйича ҳисобот бермайди, солиқ декларацияси тўлдирмайди (тўлдирганда ҳам ихтиёрий асосда);
✅ банкларда ўз ҳисоб рақамини очишга мажбур эмас.

Компаниялар ўзини ўзи банд қилганлар билан шартнома тузганда, улар учун ягона ижтимоий тўлов тўламайди.

Ўзини ўзи банд қилганлар 24 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий