7 iyun 10:51

Янги «iPhone»ларнинг рангли суратлари пайдо бўлди (фото)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бир йўла бир нечта манбалар «Apple» компанияси жорий йилда камида иккита «iPhone X»га ўхшаган янги смартфон тақдим этишини таъкидламоқда, деб ёзмоқда Хабар сайти.

Улардан бири 6,1 дюймли IPS-экранли арзон модель, иккинчиси — ўтган йилги «iPhone X»нинг 6,5 дюймли «OLED» экранли «Plus» версияси бўлади. Машҳур @OnLeaks инсайдери қурилмаларнинг чизмалари асосида яратилган янги «Apple» смартфонларининг рангли рендерларини чоп этди.

Янги «iPhone»лар «Apple»нинг ўтган йилги «юбилей» смартфонларидан деярли фарқ қилмаслиги кутилмоқда. 6,1 дюймли арзон «iPhone» фақат битталик камерага эга бўлади, аммо «Face ID» сканери жойлашган «қирқим» экранига ўрнатилади. 6,5 дюймли «iPhone» эса «iPhone X»ни тўлиқ кўчириб олади.

«Apple»нинг янги смартфонлари ҳақидаги қолган маълумотлар сир сақланмоқда, ҳатто уларнинг қандай номланиши ҳам айтилмаяпти. Тахминларга кўра, «iPhone X Plus» 1200 доллардан сотувга чиқади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий