6 dekabr 10:28

“Яндекс” ўзи ишлаб чиққан сматрфонини расман тақдим этди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Яндекс” ўзи ишлаб чиққан иккинчи қурилма – “Яндекс.Телефон” смартфонини тақдим этди. Ушбу қурилма “Алиса” деб аталувчи овозли ёрдамчи билан жиҳозланган, бу функция буйруқларни бажариш хусусиятига эга ва ҳаттоки эгасининг нима истаётганлигини ҳам олдиндан тахмин қила олади”, – деб компаниянинг вакиллари Москвадаги матбуот анжуманида айтиб ўтган.
“Алиса” смартфон эгасининг саволларига исталган пайтда, жумладан у ишлатилмаётган пайтда ҳам жавоб бериши мумкин.

Бундан ташқари, овозли ёрдамчи фойдаланувчига фойдаси тегиши мумкин бўлган маълумотли карта-эслатмаларни ҳам кўрсатиб туради. Масалан, у одатий йўналишдаги тирбандликлар ҳақида хабар беради, йўлда кетаётганда фойдаланувчи таъбига қараб танланган мусиқий трекларни эшитишни таклиф қилади, ётишдан олдин эртанги кун об-ҳавоси ҳақида айтиб беради, – дея компания вакиллари маълум қилишган.

Қурилма рақамни аниқлаш хусусиятига эга. Смартфон Россиядаги миллионлаб ташкилотларнинг маълумотлари киритилган “Яндекс.Маълумотнома” базасига уланган ва рақам телефон китобида йўқ бўлса ҳам ким телефон қилаётганлигини аниқлай олади.

Шунингдек, телефон фойдаланувчига контактларни эслатади, бунинг учун китоб бўйича қидирувга ташкилотнинг номини киритсангиз кифоя. Телефон ёрдамида ҳисобни тўлаш мумкин. “Яндекс.Деньги” орқали комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширишингиз мумкин, бундан ташқари Google Pay тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин.
“Яндекс.Телефон” эгалари “Яндекс+”га ярим йиллик аъзолик ва компаниянинг бошқа хизматларидан бонуслар кўринишида 3000 рублни қўлга киритадилар.

Смартфон 8-ядроли Snapdragon 630 процессорида ишлайди, 4 ГБ оператив ва 64 ГБ ичига ўрнатилган, 16+5 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.
Қурилма аккумулятори 3060 мАс сиғимга эга, NFC технологияси, бармоқлар изи сканери ва тезкор зарядлаш функциясини қўллаб-қувватлайди. “Яндекс.Телефон” Android 8.1 Oreo операцион тизими асосида яратилган. Қурилма корпуси алюминийдан ишланган. Гаджет нархи 17 990 рубл. 6 декабрдан сотув бошланади: шу кундан эътиборан қурилмани Москвадани Яндекс дўкони ва музейида харид қилишингиз мумкин. 7 декабрдан Беру савдо нуқтасида ушбу смартфон сотилиши ва бутун Россия бўйлаб бепул етказиб берилиши, шунингдек ушбу қурилмани “Билайн” уяли оператори салонларида ва “М.Видео” ҳамда “Эльдорадо” дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Ўтган ҳафтада “М.Видео” ритейлери “Яндекс.Телефон” тавсифини эълон қилди, аммо бироз вақт ўтгач ушбу саҳифани ўчириб ташлади.
Июль ойида “Яндекс” Россияда смартфон чиқаришга рухсат олган, августда компания МТС, “Мегафон”, “Вымпелком” ва “М.Видео-Эльдорадо” гуруҳи билан қурилмани сотиш ҳақида музокаралар олиб бораётганлиги маълум бўлди.

Жорий йилнинг баҳорида компания “Алиса” овозли ёрдамчисига эга ўзининг ақлли колонкаларини чиқара бошлади. Ноябрда “Яндекс” компанияси “Алиса” функцияли ихчам ва “ақлли” – Irbis ва Dexp колонкаларини тақдим этди.

 

Манба: Rusbase

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Интернетда “Яндекс” смартфони хусусиятлари ҳақида маълумот пайдо бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Журналист ва Mobile Research Group таҳлилчиси Эльдар Муртазин твиттерда “Яндекс” компаниясининг смартфони жойлаштириладиган қути суратини эълон қилди. Суратдан смартфон 5,65 дюймли Full HD+ экран, 8 ядроли процессор, 4 гигабайт тезкор ва 64 ГБ ички хотирага эга бўлишини кўриш мумкин. У NFC-чип билан ҳам жиҳозланган. YNDX-000SB деб номланган […]

12 noyabr 10:22

“Яндекс.Такси” Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“Яндекс.Такси” компанияси Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя киритиб улгурди ва йилнинг якунига қадар бу кўрсаткич янада оширилиши режалаштирилмоқда, деб ёзади Spot нашри. Куни кеча компаниянинг бош директори Даниэл Шулейка Тошкентдаги очиқ марузаси пайтида бу ҳақида айтиб ўтди. Матбуот хизматида аниқлаштирилганидек, компания шу билан тўхтаб қолмоқчи […]

11 iyun 11:46