11 iyun 11:46

“Яндекс.Такси” Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Яндекс.Такси” компанияси Ўзбекистонга 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя киритиб улгурди ва йилнинг якунига қадар бу кўрсаткич янада оширилиши режалаштирилмоқда, деб ёзади Spot нашри. Куни кеча компаниянинг бош директори Даниэл Шулейка Тошкентдаги очиқ марузаси пайтида бу ҳақида айтиб ўтди.

Матбуот хизматида аниқлаштирилганидек, компания шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас ва жорий йил тугагунига қадар бозорга яна қўшимча сармоя киритиш ниятида. Киритиладиган сармоя миқдори эса ҳали маълум қилинмади.

Шунингдек, маърузада Қозоғистондаги “Яндекс.Такси” компаниясининг ҳозирги директори Тамирлан Шапиев Марказий Осиёдаги компания директори этиб тайинланганлиги маълум бўлди. У бундан кейин минтақавий директорлар жамоасини бошқаради.

Компания Ўзбекистонда “Яндекс.Такси” компаниясининг бош директорлиги учун номзодлар қидиришда давом этмоқда, бу вақтда эса бошқарув учун Шапиев жавоб беради.

Ижтимоий тармоқларда олдин хабар қилинганидек, Ўзбекистонда “Яндекс.Такси” лицензияси аслида борми ёки йўқми деган саволга Шулейко “компания ҳамкор вазифасини бажаради ва бозорда маҳаллий ҳамкорлар орқали ишлайди”, – деб жавоб берган.
Олдинроқ, ” Яндекс.Такси”нинг халқаро стратегиялар бўйича директори Арам Саргсян компания ташувчи вазифасини бажармаслигини, ҳайдовчилар билан тўғридан-тўғри ишламаслигини, уларнинг шахсий машиналари ёки ҳайдовчилари йўқлигини айтиб ўтган:
“Биз фақат маҳаллий юридик шахслар – таксопарк ва диспетчерларлар билан ишлаймиз, шунинг учун лицензия олиш жавобгарлиги, ҳайдовчиларни назорат қилиш ва бошқа масалалар ташувчилардаги каби уларга, яъни юқорида келтирилган юридик шахсларга тегишли. Биз билан шартнома тузган ҳамкорлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилишга мажбур.

Қонун бузилишлари кузатиладиган бўлса, ҳамкоримиздан бу масалани ҳал қилишларини сўраймиз. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, биз ҳар доим ЎзР маҳаллий ва давлат органлари билан алоқадамиз ва биргаликда мамлакатдаги таксомотор ташиш бозорини қонунийлаштириш масалалари устида ишлаймиз”, – дейди Саргсян.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Интернетда “Яндекс” смартфони хусусиятлари ҳақида маълумот пайдо бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Журналист ва Mobile Research Group таҳлилчиси Эльдар Муртазин твиттерда “Яндекс” компаниясининг смартфони жойлаштириладиган қути суратини эълон қилди. Суратдан смартфон 5,65 дюймли Full HD+ экран, 8 ядроли процессор, 4 гигабайт тезкор ва 64 ГБ ички хотирага эга бўлишини кўриш мумкин. У NFC-чип билан ҳам жиҳозланган. YNDX-000SB деб номланган […]

12 noyabr 10:22