7 noyabr 21:28

“Яндекс” Самарқанднинг виртуал картасини яратмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари туфайли турли мамлакатлар ва шаҳарлар аҳолиси Самарқанд кўчалари бўйлаб виртуал сайр қилган ҳолда унинг тарихий ва диққатга сазовор масканлари билан танишиши мумкин. Бу уларга қадим шаҳар меъморчилиги ва маданияти ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлиш, унинг нозик колоритини ҳис этиш беради.

Бу каби виртуал саёҳатлар шаҳарга кўплаб хорижий сайёҳларни жалб этишга ёрдам беради, туризм инфратузилмаси ва меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга хизмат қилади.

Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги янги виртуал карта учун материаллар тайёрлаш ишлари авжида. Ҳозирги кунда шаҳар кўчаларида махсус камералар ёрдамида 360 градус кенгликда панорама суратлари олинмоқда.

“Яндекс. Панорамалар” – бу “Яндекс. Карталар” лойиҳасининг кенгайтирилган талқинидир. Ушбу сервис кўчалар, бинолар ва шаҳар панорамаларининг уч ўлчамли турларини кўриш имконини беради.

Самарқанд Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, у 2750 йиллик тарихга эга. Шаҳар икки минг йилдан ортиқ давр мобайнида Буюк Ипак йўлида Хитой ва Европа ўртасидаги энг муҳим марказлардан ҳамда Ўрта асрлар шарқидаги илм-фан ва меъморчилик марказларидан бўлган. Амир Темур Самарқандни ўз давлатининг пойтахтига айлантиради. Ушбу азим шаҳардаги асосий диққатга сазовор жойлар – Улуғбек мадрасаси, қатор мақбаралар ва ажойиб Бибихоним масжиди Темурийлар даврига тааллуқли.

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий