24 aprel 17:59

ЙҲХБ нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотоқайд қилишни бошлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси нотўғри парковка қилинган автомобилларга қарши курашнинг янги услубига ўтди, деб хабар бермоқда Carzone сайти.

Икки ой олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ИИВга тартибсиз уюштирилган автомобиллар тўхташ жойларига қарши курашни бошлаш кераклиги ҳақида хабар қилган эдик. Хусусан, ҳуқуқни сақлаш органлари мумкин бўлмаган жойларда тўхтаб турган автомобилларни жаримага тортишнинг соддалаштирилган механизмини ишлаб чиқишлари керак эди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов айтишига қараганда, халқаро тажриба ўрганиб  чиқилганидан сўнг, инспекторларга нотўғри парковка қилинган автомобилларни фотофиксация қилиш ҳуқуқи берилган.

Қонунбузарлик қайд этилган фотосурат маълумотлар базасига киритилганидан сўнг, автомобил эгасига почта орқали жарима хати юборилади. Нотўғри парковка қилинган автомобиллар бошқа транспорт воситалари ҳаракатланишига халал берган ҳолдагина – эвакуация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128 моддасида тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойларда тўхтатилган транспорт воситалари эгаларини жаримага тортиш белгиланган. Биринча марта ушбу қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар энг кам иш ҳаққининг 3 баравари миқдорида жаримага тортилади. Агар ҳайдовчи йил давомида ушбу қоидабузарликни такроран содир этса у энг кам иш ҳаққининг 5, 10 ва 15 баравари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий