18/08/2017

Хитойда биринчи онлайн режимда ишлайдиган суд ўз ишини бошлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида интернет билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишга ихтисослашган мамлакатдаги биринчи онлайн суд ўз фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда Rusbase нашри.

Мазкур судда онлайн савдо, онлайн қарздорликка оид шартномалар ва муаллифлик ҳуқуқининг бузилишига доир ҳолатлар кўриб чиқилади. Даъво юборишдан бошлаб маъмурий ёки жиноий иш қўзғатишгача бўлган барча суд жараёнлари сайт орқали амалга оширилади. Тинглаш ва ҳукмни эълон қилиш жараёнлари эса интернет орқали видеотранслация ёрдамида бўлаби ўтади.

Ханчжоу шаҳрида Хитойдаги йирик интернет-дўконларнинг штаб-квартиралари (жумладан, Alibaba холдингининг марказий офиси) жойлашган. Шу боис мамлакатдаги биринчи онлайн суд ушбу шаҳарда очилган.
Made on
Tilda