30/10/2017

Хитой стартапи Tesla X электромобилининг арзон рақибини ишлаб чиқарди

]2014 йилда ташкил қилинган Хитойнинг Xiaopeng Motors стартапи электрда юрадиган Xpeng йўлтанламасининг синов версиясини тайёрлади, деб ёзади Gagadget сайти. Мазкур модель бозорда Tesla X электромобили билан рақобатлашиши мумкин.

Электромобиль Япониянинг Lexus NX кроссовери асосида ишлаб чиқарилган. Узунлиги қарийб 4,5 метр, салон табиий ва сунъий чармдан ишланган, светодиодли ёритиш тизим билан таъминланган. Xiaopeng Motors ушбу автомобилни яратишда Tesla компаниясининг очиқ истеъмолдаги патентларидан фойдаланган.
Батарея сиғими Tesla X билан бир хил – 18650 форматида, фақат Хитой версиясига Panasonic эмас, Samsung батареяси ўрнатилган. Бир зарядда 300 км масофа босиш мумкин. Салондаги асбоблар панели ҳам Tesla X модели билан деярли бир хил ва бу бежизга эмас. Чунки яқинда Tesla компанияси машинавий ўрганиш бўлимини бошқарган Жунли Гу Xiaopeng Motors`да хизмат қилишни бошлаган.

Ҳозирда жами 15 та тайёр Xpeng электромобиллари конвейердан чиқарилган. Эндиликда Хитой стартапи йилиги 100 мингтагача ана шундай машина ишлаб чиқаришни режалаштирган. Афсуски, ҳозирча унинг нархига доир маълумотлар ошкор қилинмаган.

Made on
Tilda