24/10/2017

Номи чиқмаган Хитой стартапи ўз қиймати бўйича Airbnb ва SpaceX компанияларини ортда қолдирди

Хитойнинг Meituan Dianping стартапи жаҳондаги энг йирик қийматга эга шахсий компаниялар бешлигига киритилди. Унга 30 млрд доллар капитализация ҳолатида 4 млрд доллар сармоя киритилгандан кейин у энг юқори қийматли шахсий компаниялар рўйхатида тўртинчи ўринни банд қилди.

Meituan Dianping бош офиси Пекинда жойлашган, Хитойдан ташқарида у унчалик танилмаган. Стартап, асосан, тайёр таомни етказиш ва турли хизматларни (машина ювиш, масалан) буюртма асосида бажариш, озиқ-овқат, киноларга чипталарни сотади ҳамда биргаликдаги харидлар учун чегирмаларни таклиф қилади.

Стартап Tencent Holding, Sequoia Capital жамғармаси ва АҚШнинг Priceline Group сайёҳлик компаниясидан сўнгги вақтларда катта миқдорда инвестициялар жалб қилди. Бунга сабаб унинг Хитой бозорида қарийб миллиард нафар мижозга эгалигидир. Янги сармояларни компания маҳсулотларни дронлар орқали етказиш ва сунъий онг ривожи учун сарфламоқчи.

Стартап ўз қиймати бўйича ҳозирча Uber ($68 млрд), Didi Chuxing ($50 млрд) ва Xiaomi ($46 млрд) компанияларидан ортда қолмоқда, холос.



Манба: VC.RU
Made on
Tilda