07/07/2017

Хитойлик шоввоздан яна бир таклиф: Xiaomi X1 – янги смартфонлар сериясини очиб беради

Ҳозирча Хитойнинг Xiaomi компанияси, асосан, Mi ва Redmi сериясидаги смартфонларни ишлаб чиқармоқда. Ушбу серияларнинг ўзи ҳам бир нечта кесимларга ажратилган: агар Mi сериясида Mi Note, Mi Max, Mi Mix моделлари ўрин олган бўлса, Redmi сериясида эса Redmi, Redmi Pro, Redmi Note cмартфонлари мавжуд. Бироқ инсайдерлик маълумотларида айтилишича, бренд Redmi Pro 2 моделини чиқармасликка қарор қилган. Бунга ушбу моделнинг кутилган даражада сотилмагани сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

Ушбу моделлар ўрнига компания бутунлай янги – X сериясидаги смартфонларни сотувга чиқаришни мўлжалланган, деб хабар бермоқда 4PDA. Мазкур сериядаги илк смартфон бўлган X1 модели 2 хил версияда чиқарилиши кутилмоқда.
Xiaomi X1 5,5 дюймли ромсиз дисплей (2160х1080 пиксель), Snapdragon 660 процессори, 6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Шунингдек, унга қўш камера сенсори ўрнатилиши ҳам мумкин. Бармоқ изи сканери дисплей остида бўлиши айтилмоқда.

Xiaomi X1 моделининг энг оддий конфигурацияли версияси (4/64 ГБ) 294 доллар нархида сотувга чиқади.
Made on
Tilda