18/07/2017

Nothing personal, only business: Xiaomi янги флагманига Samsung OLED экранларини ўрнатади

The Investor нашрининг маълум қилишича, Xiaomi ва Samsung Display компаниялари куни кеча OLED экранларни ётказиб бериш бўйича келишув имзолашган.

Гап айни келишув доирасида 6,1 дюймли OLED экранлар ҳақида бормоқда. Ушбу дисплей хитойлик шоввознинг набатдаги намойиш этилиши кутилаётган янги флагманига ўрнатилиши айтилган. OLED экранларнинг биринчи партияси шу йилнинг сўнгида Хитойга жўнатилади. Samsung биринчи ойда 1 млн, иккинчи ойда эса 2,2 млн дона дисплей етказиб бериш мажбуриятини олган.

Айрим манбаларнинг қайд қилишича, Xiaomi аввалига янги флагман учун LG Display томонидан тайёрланадиган қайрилма дисплейлардан фойдаланмоқчи бўлган. Бироқ ишлаб чиқариш қувватининг сустлиги ва етказиб беришдаги чўзилишлар туфайли Xiaomi бозорнинг етакчисига мурожаат қилган. LG компаниясининг OLED панеллар ишлаб чиқарадиган Е5 заводи уч ойлик кечикишдан кейин шу йилнинг август ойида ишга туширилади
Made on
Tilda