20/07/2017

Янги қурилмага бир кунда 200 мингта буюртма: Xiaomi`нинг ошиғи олчи

Xiaomi компанияси 26 июль куни Mi 5X флагманини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Презентация ҳали бўлиб ўтмаганига қарамай, бир кунда смартфон 200 минг олдиндан буюртма тўплади, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри.

Дастлабки маълумотларга қараганда, гаджет қўшкамера ҳамда орқа панелдаги бармоқ излари сканерига эга бўлади.

Смартфон уч рангда чиқарилади: олтин, пушти ва қора.

Шунингдек, флагманнинг топ версияси асосида Qualcomm Snapdragon 660 процессори бўлиши маълум. Бундан ташқари, у 6 Гб оператив ва 64 Гб ички хотирага эга.

Кичик версия Qualcomm Snapdragon 625 чипига, 4 Гб оператив ва 32 Гб ички хотирага эга бўлади.

Гаджетнинг энг қиммат версияси 300 доллар, кенжа версияси 210 доллар туради.
Made on
Tilda