20/11/2017

Xiaomi Россияга смартфон етказиб берадиган энг йирик компаниялардан бирига айланди

2017 йилнинг 3-чораги якунларига кўра Хитойнинг Xiaomi компанияси Россия бозорига смартфон етказиб берадиган энг йирик учта бренднинг бирига айланган, деб ёзмоқда Rusbase сайти.

Ушбу рўйхатнинг биринчи ва иккинчи поғонасини Samsung ва Apple брендлари банд қилган бўлса, кучли бешликда қолган ўринларни учта Хитой компанияси эгаллаган. Улар орасида Xiaomi, Huawei ва энг қизиғи Fly брендлари бор.

Россиядаги йирик савдо тармоқларининг қайд этишича, Xiaomi смартфонларининг савдо кўлами жорий даврда икки бараварга ўсган. "Мегафон-Ритейл" тармоғининг ёзишича, Xiaomi қурилмаларининг улуши мазкур тармоқ сотувларининг 7-8 фоизини ташкил қилган.

Россияда ушбу марка остидаги смартфонларнинг сотуви жорий йилда тақдим этилган янги 17 та модель ҳисобига сезиларли даражада жадаллашган.
Made on
Tilda