22/08/2017

Юз долларлик бестселлер: Xiaomi Redmi Note 5A расман намойиш этилди

Кеча Хитойнинг Xiaomi компанияси узоқ кутилган арзон нарх сегментига мансуб Redmi Note 5A моделини расман тақдим қилди, деб ёзмоқда Ferra нашри. Қурилма тўлиқ металл корпус билан ўралган ва иккита версияда намойиш этилган: биринчи версия иккинчи версиядан бармоқ изи сканери ва селфи учун мўлжалланган олд тарафдаги чақноқ билан ажралиб туради.

Ҳар иккала версия 5,5 дюймли HD аниқликдаги (1280х720) дисплей, 3080 мА/соат сиғимдаги батарея ва иккита SIM-картага мўлжалланган слот билан жиҳозланган. Смартфон Android 7.1.1 (MIUI 9 интерфейси) операцион тизимида ишлайди.

Асосий версия Qualcomm Snapdragon 425 процессори, 13/5 Мпли камералар, 2 ГБ оператив ва 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Икинчиси версия эса хотира сиғими ва олд камера аниқлиги бўйича фарқланади. Xiaomi Redmi Note 5A версиясига қараб 104, 134, 180 доллар нархларида сотувга чиқарилади.
Made on
Tilda