21 fevral 23:09

Xiaomi Mi7 прошивкаси флагман ҳақидаги айрим тафсилотларни ошкор этди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Машҳур XDA Developers ресурсида флагман Xiaomi Mi7 моделига қарашли прошивка юкланди. Бунинг натижасида эса унга тегишли айрим техник тафсилотлардан хабардор бўлиш имконияти пайдо бўлди.

4PDA нашрининг ёзишича, ушбу флагманга кучли ва саккиз ядроли Snapdragon 845 процессори ўрнатилади.  Қурилма Android 8.0 Oreo базасида  MIUI 9 интерфейсида чиқарилади, бундан ташқари прошивка модулида экранни доим фаол ҳолда сақлайдиган хусусият ҳам аниқланган. Бундай функция ҳали бирорта Xiaomi смартфонларида кузатилмаган.

Янги қурилманинг блокланган экранида соат, сана, батарея заряди даражаси ва учтагача билдиришнома икончаси кўрсатилиши тахмин қилинмоқда.

Бундан ташқари, Xiaomi Mi7 моделининг қўш камерага эга бўлиши, иккитм сим-карта ишини қўллаб-қувватлаши ва 3350 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши тасдиқланган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий