08/08/2017

Кутилган смартфон: Xiaomi Mi Note 3 август ойида намойиш этилади

Xiaomi компаниясининг флагман смартфонларидан бўлган Mi Note 3 модели аввалги шу сегментдаги қурилмаларга қараганда эртароқ намойиш этилиши мумкин. MyDrivers нашрининг бу ҳақда тарқатган хабарида айтилишича, Mi Note 3 модели 5,7 дюймли икки томони қайрилган Super AMOLED экран, 12 МПли қўш камера, 8 МПли олд камера ва 4000 мА/соатли батарея билан жиҳозланади. Иш самарадорлиги илғор Snapdragon 835 орқали таъминланади, унга 6 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотира ўрнатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi Note 2 флагмани 2016 йилнинг октябрь ойида тақдим қилинган эди. Агар хабарда айтиланидек, Mi Note 3 намойиши авгутс ойида бўлиб ўтса, қурилма сотувлари сентябрь ойида бошланиши мумкин.
Made on
Tilda