16/08/2017

Тадқиқот: Ёзишмалардаги смайликлар одамларда ишончсизлик уйғотади

Кўп табассум қилувчи, кўп кулувчи одам кўпчиликка ёқиши бор гап. Бироқ яқинда ўтказилга тадқиқот ёзишмаларда турли смайликлардан фойдаланиш ушбу фикрнинг бироз нотўғри эканлигини кўрсатди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru.

Амстердам, Хайф ва Бен-Гурион университети олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, смайликлардан расмий ёзишмаларда фойдаланиш ушбу хат муаллифига нисбатан бошқаларда ишончсизлик уйғониши сабаб бўларкан.

Social Psychology and Personality Science журналида чоп этилган The Dark Side of Smiley (Табассумнинг қоронғи тарафи) номли мақола айтилишича, тадқиқот доирасида 29 мамлакатдан 549 нафар иштирокчи сўровда қатнашган. Улар нотаниш одамлардан келган ишга доир расмий хатларни ўқиганлар ва уларни баҳолаганлар. Тажрибадан шу нарса маълум бўлганки, смайлик ва эможилар расмий хатларда одамларда салбий таассурот қолдириб келган.

Олимлар, айниқса, ҳали яхши таниш бўлмаган одамдалр билан хат ёзишганда турли смайликлардан фойдаланмасликни тавсия қилганлар. Чунки хатдаги смайликлар ўқивчининг психикасига жонли суҳбатдаги сингари таъсир ўтказмас экан.
Made on
Tilda