12/07/2017

Windows Phone операцион тизими расман "ўлдирилди"

2017 йилнинг 11 июлидан эътиборан Microsoft компанияси Windows Phone 8.1 операцион тизимини қўллаб –қувватлашни расман якунлади. Эндиликда ўта долзарб ҳолатлардан ташқари (масалан, ялпи хакерлик ҳужамлари пайтида) мазкур ушбу операцион тизим учун дастур янгиланишлари чиқарилмайди, деб ёзилмоқда GoGet News сайтида.

Windows Phone 8.1 версияси бундан уч йил илгари чиқарилган бўлиб, унга мўлжалланган сўнгги янгиланиш 2015 йилнинг баҳорида амалга оширилган. Ўша йилнинг куз ойларида Microsoft компанияси Windows 10 Mobile операцион дастурини чиқариб, унда ишлайдиган бир нечта смартфонларни ҳам таништирган эди.

Шундан бери компания мобил операцион тизим сифатида Windows 10 Mobile платформасини фаол тарзда ривожлантириб келмоқда. Бироқ сўнгги миш-мишларга кўра Microsoft мазкур операцион тизим билан хайрлашиб, Windows 10 дастурида ишлайдиган CShell интерфейсидаги Surface смартфонларини ишлаб чиқишни режалаштирган.
Made on
Tilda