30/06/2017

Microsoft ва Petya дуэли: Windows 10 муҳим файлларни товламачи вируслардан яширишни ўрганади

Шу йилнинг сентябрь ойида чиқариладиган навбатдаги Creators Update орқали Windows 10 тизимига яна бир муҳим хавфсизликка оид функция қўшилиши кутилмоқда. The Verge сайтининг ёзишича, ушбу функция жилдларга алоқадор бўлиб, айни пайтда тестерлар уни синаб ҳам кўришлари мумкин экан. Мазкур янгилик муайян жилд ва ундаги файлларга фақат рухсат берилган иловалар ва дастурлар кира олишини кўзда тутади. Ушбу хавфсизлик опцияси ёқилгач, тизим бегона дастурларни иш столи, кинолар, расмлар ва ҳужжатлар жилдига киришига йўл қўймайди.
"Controlled folder feature" (Назоратдаги жилд опцияси) деб аталадиган мазкур қўшимча функция вирус ва товламачи дастурлардан фойдаланучини ҳимоялаш мақсадида ишлаб чиқилган. Маълумки, сўнгги пайтларда жаҳон бўйлаб WannaCry ва Petya сингари товламачи дастурларнинг фаоллиги ортмоқда. Энг қизиғи, ушбу вируслар фақат Windows операцион тизимидаги қурилмаларни ишдан чиқармоқда.
Made on
Tilda