22/08/2017

Windows 95 операцион тизими йигирма икки ёшга тўлди

Бундан роппа-роса 22 йил муқаддам, 1995 йилнинг 21 август санасида АҚШнинг Microsоft компанияси компьютер ва ноутбукларга мўлжалланган Windows 95 операцион тизимини фойдаланишга чиқарди. Ушбу тизим ўз вақтида жуда ҳам жадаллик билан оммалашди, унинг логотипи ҳатто Empire State Building осмонўпар биносининг томига ҳам жойлаштирилди.

Бир ҳафтадан камроқ бўлган муддат ичида мазкур версиядаги тизим 1 млн нусхада сотилди, орадан икки ойча вақт ўтгач унинг сотилган тиражлари сони 7 миллионга етди.

Windows 95 жуда кўп янги функциялар билан бойитилган эди. Масалан, ҳаммга жуда яхши таниш бўлган "Пуск" тугмаси ҳам биринчи бўлиб айнан ушба версияга қўлланган эди. Шунингдек, 32-битли адресация туфайли файлларга узунроқ ном бериш имконияти ҳам пайдо бўлган.
Made on
Tilda