04/10/2017

Ҳаммасига жой етади: Western Digital компанияси жаҳондаги биринчи 14 ТБ сиғимли HDD тўплагични тақдим этди

Western Digital компанияси жаҳондаги биринчи 14 ТБ сиғимли HDD - HGST Ultrastar Hs14 тўплагични намойиш қилди.

Олдинги ана шундай моделга қараганда тўплагичнинг сиғими 40 фоизга орттирилган, ёзиш тезлиги эса икки бараварга кучайтирилган.

Қурилмага ишлаб чиқарувчи томонидан 5 йил кафолат хизмати кўрсатилади. HGST Ultrastar Hs14 ҳозирда танишув учун айрим йирик компанияларга юборилган. Рекорд сиғимли тўплагичнинг қачон сотувга чиқарилишига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Made on
Tilda