6 dekabr 10:38

Walmart супермаркетларни тозалаш жараёнини автоматлаштирмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Walmart супермаркетларининг катта тармоғи Brain Corp стартапида 360 та робот-тозалагичларни сотиб олди. Автоматик бошқариладиган қурилмалар тахминан 2019 йил январь ойи охирларигача ритейлер дўконларида ишга туширилади.

Автоматик тозалаш жараёни туфайли ходимлар харидорларга ва ўзларининг асосий ишларига кўпроқ вақт ажратишлари мумкин бўлади. Хабар қилинганидек, ритейлер томонидан танланган “ақлли” полотерларни созлаб олиш жуда осон: уларни ўргатиш учун рулга ўтириб, йўлни кўрсатиш кифоя. Шундан сўнг, бир-бири билан булутли технологиялар орқали “мулоқот қилувчи” роботлар синовсиз режимда намуна бўйича ишни бажариши мумкин.

Ўз-ўзидан маълумки, қурилма зарурий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган: масалан камера ва сенсорлар ёрдамида ўз йўлида харидорни пайқаган робот тўхтайди, харидор унга йўл бермаса, робот оҳистагина уни айланиб ўтади.

Манба: ITC

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий