23/06/2017

iPhone 8 ҳақида унутинг – Vivo жаҳондаги биринчи оптик бармоқ изи сканерига эга смартфонни кўрсатмоқчи

Бундан бир ҳафта илгари интернет тармоғида оптик бармоқ изи сканери билан жиҳозланган Vivo смартфони акс этган видео тарқалди. Мазкур сканер тушунганингиздай дисплей қатлами остига жойланган.

Гарчи ушбу роликда кўрсатилган смартфондаги бундай хусусиятга фойдаланувчилар шубҳа билан қарашган бўлса-да, Vivo ушбу янгиликнинг ҳақиқийлигига ишора қилувчи реклама тизерини эълон қилди.
Vivo X11 деб номланувчи мазкур смартфон 28 июндан 1 июлга қадар ўтказиладиган MWC Shanghai тадбирида намойиш этилиши тахмин қилинмоқда. Тизердаги слоганнинг таржимаси "Келажакни блокдан чиқар" деган маънони билдиради. Унда дисплей юзасидан ўтадиган бармоқ изи сканери тасвирланган.

Айрим манбаларнинг ёзишича. Vivo ушбу технология устида Qualcomm билан бирга ишлаган.
Made on
Tilda