5 noyabr 21:34

Видеоблогер Эрик Давидич Тошкентда суратга олинган дрифтларини намойиш қилди (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Видеоблогер Эрик Давидич ўзининг «smotraTV» YouTube каналида Тошкентда суратга олинган премиум-классдаги Mercedes AMG GT 63 S автомобили видеошарҳини намойиш этди.

26 дақиқалик видеода блогер автомобилнинг ўзига хос жиҳатлари билан бирга Ўзбекистоннинг бугунги куни ва таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

Эрик Давидич сентябрь ойида блогерлар Гусейн Гасанов ва Алан Енилеев ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келган эди.

Россиялик автоблогер Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Ўзбекистон триатлон федерацияси президенти Отабек Умаровга миннатдорлик билдириб, Инстаграм саҳифасида ёзганди:

“Давидич, сен Ўзбекистондан ҳеч нарсани тополмайсан, дейишганди. Лекин бир инсон мен ўйлагандан ортиғини топишга ёрдам берди. Отабек, раҳмат, биз жуда зўр видео олишга ҳаракат қиламиз! Дўстлар, танланг! Maybach 900 ёки Mercedes AMG GT”.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий