01/11/2017

Вьетнамлик тадбиркор қимматбаҳо машинасига келиб урилган бетоновоз ҳайдовчисининг катта миқдордаги қарзидан кечиб юборди

Вьетнамлик тадбиркор Фам Куанг унинг қимматбаҳо Bentley русумли автомобилига шу йилнинг 25 август куни келиб урилиб, катта миқдорда моддий зарар етказган бетоновоз ҳайдовчиси Нгуен Донгнинг 13,200 долларга тенг қарзидан кечиб юборди, деб ёзади Netshark ресурси.

Ушбу ЙТҲ содир бўлгандан кейин, табдиркор етказилган зарар учун бетоновоз ҳайдовчисидан 300 млн донг (Вьетнам пул бирлиги) талаб қилади, аммо у оғир молиявий аҳволда эканлиги маълум бўлгач тадбиркор ўз даъвосини қайтариб олади, дейилади хабарда.
"Бундай катта миқдордаги пулни тўлаш учун менда ўзим яшаб турган уйимни сотишдан бўлак чора қолмаганди", - дейди Донг. "Тушкунликка тушиб турганимда, мен эҳтиётсизликдан бориб урган машинанинг эгаси менга қўнғироқ қилиб, ҳеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилди".

Тадбиркор ҳайдовчининг ҳолига ачингани туфайли шундай қарорга келган.
Made on
Tilda