05/10/2017

Сиз ҳақингизда кўп нарса биламиз: ўзи ҳақидаги маълумотларни сўраган француз журналистига Tinder 800 бетли матн жўнатди

Франциялик журналист Юдит Дюпорталнинг сўровига асосан танишувларга мўлжалланган Tinder тармоғи 800 саҳифага жойланган у ҳақдаги барча маълумотларни тақдим қилди, деб ёзмоқда Lenta.ru.

Журналист Tinder ижтимоий тармоғидан 2013 йилдан буён фойдаланиб келади. Tinder томонидан жўнатилган ҳисоботда у шу йиллар давомида бошқаларга мазкур тармоқ орқали юборган жами 1 700 дан ортиқ барча хабарлар келтирилган. Бунда ташқари, у тармоққа кирган вақтлар, таълим ҳақидаги маълумотлар, Facebook`даги лайклар ва Instagram`даги суратлар ҳам сақлаб қолинган.

Журналистнинг маълум этишича, Европа Иттифоқининг ҳар бир фуқароси ижтимоий тармоқлардан худди мана шундай ҳисоботларни талаб қилишга ҳақли. "Мен ўз хоҳишим билан шунчалик кўп маълумотларни очиқлаганимдан жуда ҳайратда қолдим. Ижтимоий тармоқ мен ҳақимдаги кўплаб тафсилотлардан хабардор экан", - дейди журналист ўзининг The Guardian газетасидаги устунида.
Made on
Tilda