15 avgust 19:20

UzEduBot: халқ таълими тизимига оид маълумотларни энди тез ва осон топиш мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

ХТВ Телеграмда халқ таълими тизимига оид маълумотларни тез ва осон топишга кўмаклашадиган махсус ботни ишга туширди.

Бот орқали фойдаланувчилар вазирлик, тизимдаги республика ташкилотлари, ҳудудий бошқармалар, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари манзили, телефон рақамлари ва бошқа маълумотларни олиш мумкин.

Бот ёрдамида мактаблар, ихтисослашган таълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари, Баркамол авлод марказлари ва бошқа ташкилотларнинг манзилларини ҳам топиш имконияти бор. Манзиллар геолокация орқали онлайн харитага уланган бўлиб, исталган манзилни навигатор орқали топиб бориш мумкин.

Автоматлашган тизим амалга оширилган ва оширилиши кутилаётган лойиҳалар, умумтаълим мактабларининг молиявий харажатлари (мактаблар сметалари) ҳамда бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим этади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар бот ёрдамида вазирлик тизимига оид янгиликлар билан ҳам мунтазам танишиб боришлари мумкин. Бу эса интернет сифати ёмон ҳудудларда вазирлик сайтига киролмай диққат бўлишнинг олдини олади.

UzEduBot боти ҳозирда тест тизимида фаолият юритмоқда. Лойиҳа “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК мутахассислари томонидан яратилган. UzEduBot боти қўшимча маълумотлар билан мунтазам янгиланиб борилади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий