20 sentyabr 13:34

«Uzcard» монополиясига барҳам берилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрда «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Қарорга асосан, тўловлар давомийлигини таъминлаш, соҳага инновацион маҳсулотларни жалб этиш, мавжуд банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилади.

Ушбу қарорга «Uzcard» тўлов хизмати билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни «Uzcard» тизими ишламай қолган ва 18 сентябрдан яна қайта ишлай бошлаган эди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий