17 sentyabr 18:15

UzCard ишлай бошлади. Компания расмий баёнот берди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

UzCard онлайн тизими ишлаш жараёни тикланди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

Қайд этилишича, тизимдаги носозлик аниқланганидан сўнг, мутахассислар томонидан уларни бартараф этиш, процессинг маркази фаолиятини тиклаш ва карточка маълумотлари сақланиб қолинишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган, шунингдек, рўй берган ҳодиса текширувдан ўтказилган.

Тизимни тиклаш ишларига қатор мутахассис-шериклар ҳам жалб этилди. Натижада барча техник ва дастурий носозликлар бартараф қилинди. Айни дамда UzCard тизими фаолияти тўлақонли тикланишини таъминлаш бўйича бутун жараённи босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Тизимдаги носозликлар сабабини аниқлаш мақсадида дастурий таъминот батафсил ёзувлари олинди ва дастурий таъминот ҳамда сервер қурилмалари ишлаб чиқарувчиларини техник қўллаб-қувватлаш хизматига юборилди. Тизимнинг тўлиқ ишлашини тиклаш ва сабабларини аниқлаш ишлари якунлангач, Марказ носозлик сабаблари тўғрисида батафсил маълумот беради.

Компания карта эгаларидан, тадбиркорлардан ва ҳамкорларидан узр сўраган. Шунингдек, компания одамларда пайдо бўлган эътирозларни тушуниши ҳамда масаланинг моҳиятини ва масъулиятини чуқур англаган ҳолда аҳолидан юзага келган вазиятни тушуниш билан қабул қилишни сўраган.

UzCard истиқболда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги йўлида барча чора-тадбирларни кўришини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzCard тизимидаги носозликлар бугун, 17 сентябрь куни бартараф этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

UzCard тизими ишдан чиқиши Ўзбекистондаги 18 миллиондан ошиқ пластик карта муомаласига таъсир кўрсатди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь—август ойларида тўлов терминаллари орқали 39,2 триллион сўм пул тушган. Бу эса кунига ўртача 160 миллиард, соатига ўртача 6,7 миллиард сўм дегани.

 

Манба: KUN.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Фирибгарлар Uzcard платформасининг нусхасини яратгани маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Uzcard карта эгаларини Uzcard бренди ишлатилган кибержиноят рўйхатга олингани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтининг интерфейси нусхаланиб, Uzcard тўлов тизими номидан WEBSUM билан ҳамкорликда акция ташкил этилгани рўйхатга олинган. Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, ушбу тадбирда […]

23 yanvar 12:45

Yandex.Taxi Uzcard билан тўлов қабул қилишни бошлайди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Yandex.Taxi Тошкентда карта орқали тўловни ишга тушириш устида иш олиб бормоқда, деб ёзади Spot компанияга таяниб. Yandex.Taxi халқаро стратегиясининг директори Арам Саргсяннинг сўзларига кўра, компания эртанинг ўзидаёқ Тошкентда нақд пулсиз тўловни амалга оширишни йўлга қўйиши мумкин, аммо бу хизмат аҳолининг аксарияти Uzcard дан фойдаланаётган пайтда фақатгина Visa ва MasterCard карталари эгаларига […]

22 noyabr 22:37