21 мая 13:27

«Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерини ишлаб чиқишни музлатиб қўйди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

«Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерни ишлаб чиқиш ишларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда февраль ойи охирида компания бош директори этиб тайинланган Фарҳод Рўзиев хабар берди, деб ёзади Кун нашри.

«Ўзбектелеком»нинг «Ахборот тизимлари» филиали UzPhonе маҳаллий мессенжерини ишлаб чиқишни режалаштирганди. Кейинчалик янги хизматнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – жаҳон аналоглари (Telegram, Skype, Viber, WhatsApp) каби трафикни у қадар кўп сарфламаслик эканида бўлиши маълум қилинганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий компаниялар ишлаб топаётган маблағнинг бир қисмини олиш ҳам режалаштирилганди. Сервисни Smart-TV ва IP-телефония билан интеграция қилиш режалаштирилди. Компаниянинг серверлари 1 миллионга яқин фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишга имкон беради.

Рўзиевнинг хабар беришича, мессенжер бўйича иш «Ўзбектелеком», биринчи навбатда, телекоммуникация компанияси экани ҳамда унга инфратузилма, интернет ва алоқаларни ривожлантиришдаги муаммоларни ҳал қилиш кераклиги туфайли тўхтатилган.

«Мен телекоммуникация оператори томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги муваффақиятли биронта мессенжерни билмайман. Бу бошқа соҳа. Биз муқобил сервислар билан қандай қилиб муваффақиятли рақобатлашиш ва бу лойиҳани бизнинг абонентлар базасига ўтказишимиз мумкинлигини кўрмаяпмиз», – деган Рўзиев.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

«Ўзбектелеком» Қирғизистон орқали ўтувчи янги интернет канални ишга туширди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида «Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган янги трансчегаравий канали қурилиши якунланди. Ушбу халқаро телекоммуникация туташиш нуқтаси бугун, 16 август куни тижорий фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, компаниялар ўртасида телекоммуникация тармоқларининг ўзаро […]

16 avgust 13:07