29 oktyabr 20:06

«Ўзбектелеком»да йил давомида учинчи мартта бош директор ўзгарди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Назиржон Ҳасанов «Ўзбектелеком» бош директори этиб тайинланди, деб маълум қилди Xabar нашри.

У шу кунга қадар «Ўзбектелеком»нинг давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича директори бўлиб ишлаб келаётган эди. Назиржон Ҳасанов Тошкент электротехника алоқа институти (2002) ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий Бизнес Мактабини тамомлаган (2012).

Лавозимга тайинлангунга қадар 1991−2005 йилларда «Андижон Телеком» филиалида муҳандис бўлиб ишлаган. 2005 йилдан 2008 йилгача «Ўзбектелеком» АК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2008 йилдан 2014 йилгача «Ўзбектелеком» бош директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бу компания раҳбариятининг йил ҳисобидан учинчи бор ўзгариши. Бунга қадар 2018 йилнинг феврали ва августида компанияга янги бош директор тайинланганди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

«Ўзбектелеком» Қирғизистон орқали ўтувчи янги интернет канални ишга туширди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Қувасой (Фарғона вилояти) – Қизил-Қия (Баткен вилояти) ҳудудида «Ўзбектелеком» АК ва «ЭлКат» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) телекоммуникация тармоқларини ўзаро боғлайдиган янги трансчегаравий канали қурилиши якунланди. Ушбу халқаро телекоммуникация туташиш нуқтаси бугун, 16 август куни тижорий фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, компаниялар ўртасида телекоммуникация тармоқларининг ўзаро […]

16 avgust 13:07

«Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерини ишлаб чиқишни музлатиб қўйди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Ўзбектелеком» янги раҳбарияти UzPhone миллий мессенжерни ишлаб чиқиш ишларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда февраль ойи охирида компания бош директори этиб тайинланган Фарҳод Рўзиев хабар берди, деб ёзади Кун нашри. «Ўзбектелеком»нинг «Ахборот тизимлари» филиали UzPhonе маҳаллий мессенжерини ишлаб чиқишни режалаштирганди. Кейинчалик янги хизматнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – жаҳон […]

21 мая 13:27

«Ўзбектелеком» шаҳарлараро алоқа учун тарифни пасайтирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Ўзбектелеком» компанияси шаҳарлараро алоқа учун ягона тарифлаш тизимини йўлга қўйди. «Ўзбектелеком» матбуот хизмати хабарига кўра, барча маҳаллий телефон алоқа абонентлари учун шаҳарлараро қўнғироқларга ягона тариф режа тақдим этилди. Энди Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар нархи дақиқасига 12 сўмни ташкил этади. Илгари шаҳарлараро қўнғироқларнинг 1 дақиқа учун нархи шаҳарлар орасидаги масофага боғлиқ […]

12 oktyabr 12:45