1 avgust 18:17

Ўзбекистонда янги бозорнинг шаклланиши – автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш ва бундан фойда кўриш

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Rent-car хизмати раҳбарлари фикрига кўра, автомобилларни ишончномасиз қисқа муддатли ижарага бериш низоми кучга кириши билан, ушбу бозор тоборо ўса бошлайди. Spot ушбу соҳада фаолият юритаётган 3 та компания билан Ўзбекистонда соҳанинг ўзига хосликлари, бизнес харажатларини қоплаш муддатлари ва соҳанинг кимга йўналтирилганлиги хусусида суҳбатлашди. Июль ойи бошида сенат автомобилларни қисқа муддатли ижарага бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Тузатишлар кучга кирганда, Ўзбекистон аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар нотариал расмийлаштиришсиз ва рўйхатдан ўтмасдан 30 кун муддатга ижарага автомобил олишлари мумкин. Ўзгартиришлар кучга кириши биланоқ, мустақил юритиш учун автомобиллар ижараси бозори кундан-кунга кучаяди, дейди Avtouzbegim асосчиси Мирфаёз Раҳимов. Бу rent-car сегментининг ривожи учун халал бераётган ягона бюрократик тўсиқ эмас.

“Автомобилларни қисқа муддатли ижарага бериш иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида ажратилмаган. Биз Туризмдавқўм, Адлия вазирлиги, ВМга икки йил ёздик. Ва ниҳоят ССП билан бирга янги ИФТТ киритишга эришдик. У биринчи апрелдан ишга тушиши керак эди, лекин негадир сурилиб кетди”, – RentCar.uz асосчиси ва директори Шоҳруҳ Абдуғаниев.


Қонунчилик билан боғлиқ мураккабликлар билан бир қаторда, машиналарни қўлга киритиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам мавжуд: “Тўлиқ стандарт автомобилни 30 банк иш кунигача кутишга тўғри келади. Қозоғистонда ёки Россияда пулинг билан салонга борасан ва янги машина билан чиқиб кетасан. Ўзбекистонда ҳам шундай. Лекин, афсуски, бу барча моделларга тегишли эмас”, – Sixt Uzbekistan менежери Станислав Ҳасанов.
Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда автомобилни ижарага бериш маданияти ҳали шаклланмаган. “Хорижда бу одатий ҳолат, чунки у ерда такси қиммат, автотураргоҳ ҳам қиммат, суғурта ва бошқа харажатларда ҳам шу ҳолат. Бир неча кун таксида юргандан кўра ижарага олиб автомобилда юриш арзонга тушади. Бизда эса автомобиллар учун тураргоҳлар текин, такси эса жуда арзон”, – Шоҳруҳ Абдуғаниев. Компанияларда автомобилларни олиш шартлари ҳам тахминан бир хил: мижоз номига ишончнома ва автомобил ҳолати, километраж ва бошқа кўрсаткичлар қайд қилинган қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади. Машина тоза ҳолатда ва тўлиқ тўлдирилган ёнилғи билан берилади ва худди шундай ҳолатда топширилади, акс ҳолда эса ювиш ва ёнилғи нархи гаров суммасидан ушлаб қолинади. Топширишда автомобилнинг бирор ерида бузилганлик ҳолати кузатилса, механик-баҳоловчи чақирилади ва у зарарни ҳисоблаб беради.
Сервис раҳбарлари тан олганларидек, ишда ҳам тартибсизликларга дуч келинмоқда. Мижозлар автомобилни сотиб юбориш ёки кимгадир гаров сифатида қолдириб кетиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Бундан ташқари, ЙҲҚ бузилганлиги учун жарималар билан боғлиқ муаммолар учрамоқда: мижоз автомобилни қайтарганидан ёки гаров суммасини олганидан кейин бу ҳақда хабар келмоқда. Жаримани эса компания тўлаяпти. Автомобил ижарага олиш учун 500 АҚШ доллари керак бўлади. Бу сумма хизматнинг зарурий минимал даражасини таъминлаб беради: “Хизмат сифатли бўлишида рентабиллик учун камида 20 та машина керак. Тарғибот қилиш харажатларини ҳам ҳисобга олиш лозим”, – Шоҳрух Абдуғаниев.
Spot учта rent-car хизматининг раҳбарлари билан бозорни ривожлантириш, иш моделлари ва маркетинг стратегиялари ҳақида суҳбатлашди.

Rent Car
Асос солинган йили: 2007, автоижара хизматлари – 2014 йилдан
Автопарк: 70 ортиқ автомобил


Шоҳрух Абдуғаниев компанияси дастлаб йўловчиларни ташиш билан шуғулланган. Асосан йўл танламас автомобилларга ихтисослашган, чўлнинг оғир шароитларида ишлаган.
Бозорда нарх рақобатини ҳосил қилган йирик корейс ва хитой бизнесменлари пайдо бўлганда, иш сурати пасайди, машиналар тўхтаб қола бошлади. Ва шу ерда янги соҳа юзага келди: танишлар озроқ вақтга автомобилни бериб туришни сўрай бошлашди. Тадбиркор синов учун автоижарани ишга туширди ва бу соҳа истиқболли эканлигини тушунди.

Авпаркда 50 та машина бор эди ва улардан 20 тасига янги йўналиш берилди. Жорий йилда автопарк 90 % га янгиланди: Malibu, Captiva, Gentra, Cobalt ва бошқа турдаги автомобиллар ҳам рўйхатга киритилди. Шуни ўзига 750 минг АҚШ доллари миқдорида харажат қилинди.
Олдин штатда 50 та ходим бўлган бўлса, энди битта механик ва иккита сотиш менежери етарли. Нархларни олдинги иш тажрибасидан келиб чиқиб, ёқилғи ва ҳайдовчи хизматини ҳисобга олмаган ҳолда, туздик. Ишни В2С сегментидан бошладик. Буюртма сайт орқали расмийлаштирилади: сайтда қайси автомобиллар ижарага мавжудлигини кўришингиз, Facebook орқали рўйхатдан ўтишингиз, буюртма бериб, Uzcard бўйича тўлов қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, Visa карталари билан ҳам тўлов қилиш режалаштирилмоқда. “Бизнинг тизимимизга ва бошқа компанияларга уланиш имконияти мавжуд. Биз сотувдан фоиз оламиз, ҳамкорлар эса кросс-маркетинг имконига эга бўлади. Мамлакатда ушбу бизнес бошида биз турганлигимиз боис, йилига 20 мингдан ортиқ буюртма оламиз”, – Шоҳрух Абдуғаниев.


Ўзбекистоннинг қуруқ ва қуёшли иқлимида машиналар узоқроқ хизмат қилади: ўртача 100-150 минг км, йўл танламасларда бу кўрсаткич янада кўпроқ.
“Белгиланган масофа босилгандан кейин, машинани механик кўради ва эҳтиёт қисмларни алмаштиради. Бу бехосдан автомобилнинг шикастланиши юзага келмаслигига кафолат беради. Пайти келиб тўсатдан бирор бир деталь керак бўлиб қолганда, ноқулай аҳволга тушиб қолмаслик учун, иномаркаларнинг эҳтиёт қисмларини захира билан сотиб оламиз”, – Шоҳрух Абдуғаниев.
Абдуғаниев қайд қилганидек, rent-car мижозларини 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. маҳаллий бозор – Ўзбекистон аҳолиси;
2. маълум мавсумда келадиган хорижликлар;
3. хорижга домий яшаш жойига кетаётган ва қариндошлари олдига ёки иш билан бораётган ўзбекистонликлар;
4. хорижий компаниялар ёки уларнинг вакилликлари.
Агар бир ярим йил давомида автомобил ижарага олинадиган бўлса, харажат арзонроқ машина нархига тенглашиб қолади. Мижозларни хизматдан фойдаланишига нима сабаб бўлиши мумкин?
“Автомобил сотиб олиш – бу аслида ривожланишингиз учун сарфлайдиган маблағингизни музлатиб қўйишдир. Мижозларимизнинг аксарияти – айни пайтда лойиҳаларини тараққий эттириши ва автомашина учун ҳеч қандай пул ажратмаслиги керак бўлган тадбиркорлардир. Шунинг учун бундай мижозларга тайёр машина керак ва уларда автомашинани ювиш, техник кўрик, деталларни алмаштириш каби ишларга вақтлари йўқ”, – Шоҳрух Абдуғаниев.

Avtouzbegim
Асос солинган йили: 2010
Автопарк: 60 та автомобил


Мирфаёз Раҳимов амалда бўш ётган соҳа – автомобилларни ижарага бериш эканлигини сезди ва автомактабга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ёш тадбиркор бундай имкониятдан фойдаланиб қолишга қарор қилди. Лойиҳанинг бундай кўринишини у БААдаги шунга ўхшаш хизматларнинг бизнес-моделидан ўзлаштирди. Ўзини маблағига сотиб олинган 3 та машинадан бошлаб, ҳозирда уларнинг сонини турли моделларда бўлган 60 тага етказди.
Avtouzbegim машиналари ҳайдовчилик тажрибаси камида 5 йил бўлган 25 ёшдан ошганларга берилади. Гаров сифатида мижозлар машина моделига қараб 3-4 миллион сўм қўйишади. Автомобилни минимал бериш муддати бир сутка, максимал бир ой. Мижоз узоқроқ муддатга олмоқчи бўлса, ҳар ой янги шартнома тузилади. Бошида мижозлар кўпинча бир ой муддатга машина оладиган Ўзбекистонликлар эди. Ҳозирда эса асосан қўшни ҳудудлардан иш билан келадиганлар мижозлардир. Мижозларнинг 80 %и машинани ўртача 1 кундан 10 кунгача муддатга оладиган хорижликлардир. Туристлар орасида россияликлар кўпроқ. Компания кунига 5-6 та мижозга, ойига эса 150-200 мижозга хизмат кўрсатади. Олинган фойда асосан автопаркни янгилашга қайта сарфланади: “Автомобиллар билан ишлашнинг ўзига хослиги ҳам шунда – уларга қараш керак. Харажатга оз маблағ кетмайди”, – Мирфаёз Раҳимов.
Мирфаёзнинг сўзларига кўра, автопаркда машина қувватига қараб 4 йил хизмат қилади, чунки мижозларга ҳар доим яхши ҳолатдаги машинани таклиф қилиш керак, мунтазам фойдаланиш эса уларнинг ҳолатини тез ўзгартиради. Битта машина икки йилда ўзини қоплайди ва кейинги икки йил фойдага ишлайди.
Хизматлар ўзининг сайти, booking.com ва бошқа туристик сайтлар орқали тарғибот қилинади. rent-car бизнес-модели 100 йил олдин АҚШда ўйлаб топилган, бизда эса 10 йил олдин пайдо бўлди, холос, деб қайд этади Раҳимов. Шунинг учун тизимнинг ривожланиши ва тўлиқ ишлашига яна 5-6 йил керак бўлади. Бу бозор тури катта эмас, рақобат ҳақида гапиришга ҳожат йўқ:
“Биз бошқа автопарклар билан дўстона ишлаймиз: менинг автопаркимдаги машина мижозни қониқтира олмаса, мен бошқа автоижара контактларини мижозга бераман. Шунингдек, инсофсиз мижозлар ҳақида ҳам бир-биримизни огоҳлантирамиз”, – Мирфаёз Раҳимов.

Sixt
Асос солинган йили: 1912 йил, Германия, 2017 йил – Ўзбекистон
Автопарк: 12 та автомобиль


Sixt – бу оилавий бренд, Мюнхенда Мартин Сикст томонидан асос солинган, ҳозирда ушбу оиланинг учинчи авлоди томонидан бошқарилади. Avtobus Rent компаниясининг таъсисчиси Фарҳод Расулов Париждаги кўргазмада Сикст оиласи билан танишиб қолади. Шунда Марказий Осиёда автопарк очиш ғояси туғилади.
Франшиза шартларига кўра, Sixt бренд ва ишлаш тизимини тақдим этади. Барча жараёнлар тизимлаштирилди: буюртмани расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисобини назорат қилиш, брендлаш, маркетинг, реклама, хизматга талаб каби. Мижоз Sixt офислари бўлган исталган давлатдан Тошкентдаги автомобилга буюртма бериши мумкин ёки аксинча: Ўзбекистонда туриб, бошқа ҳар қандай давлатдаги автомашинага буюртма бериб қўйиши мумкин.
Талабномалар Sixt томонидан ишланган онлайн-порталда кўрилади ва расмийлаштирилади. Порталда ижара шартномаси, инвойс ва бошқа барча керакли ҳужжатлар тайёрланади.
Автопаркда GM Uzbekistan автомобилларининг Nexia 3 дан Malibu 2 гача моделлари мавжуд. Франшизанинг асосий шартларидан бири автопарк ёши 3 йилдан ошмаслиги керак.
Базасида Sixt Uzbekistan яратилган Avtobus Rent компанияси 2013 йилдан бери транспорт хизматларини тақдим қилмоқда. Шунинг учун, седанлар билан бирга паркда сайёҳлик гуруҳларига хизмат кўрсатадиган 20 та микроавтобус ва автобуслар бор.
Sixt тармоғи шундай қурилганки, янги нуқта очилиши билан 118 давлатдаги барча филиаллар пресс-релиз қабул қилади ва маълумот барча шахобчаларда тарқалади. Натижада ўргимчак тўри ҳосил бўлади ва бу потенциал мижозлар сонини оширади.
Ўзбекистон франчайзилари дипмиссия, отеллар, туроператорлар, корпоратив компания вакилларига ўзлари тарқатмаларини юборишади, кейин эса сарафан радио бўйича ишланади:
“Қозоғистон, Литва, Жанубий Корея, Индонезия, АҚШ, Германия, Украинадан саёҳатчилар бизни мустақил топишди. Гуруҳнинг бир қисми транспорт хизматларини сотиш соҳасидаги кўргазмаларда иштирок этишди”, – Станислав Ҳасанов.


Ҳасанов фикрига кўра, rent-car секторида ҳар қандай шахс потенциал мижозга айланиши мумкин. Sixt бешта асосий йўналишдан иборат: элчихона ва консулликлар, корпоратив мижозлар, авиалиниялар, сайёҳлик агентликлари, отеллар. Шунингдек, ҳамкорлар билан ўзаро ишлаш ва уларнинг содиқлик дастурларида иштирок этиш тизими ҳам ишлаб чиқилган:
“Мижозлар ижарага тўлов учун отел ёки бошқа ҳамкорлардан қўлга киритилган авиаланияларнинг бонус миллари, ваучерлар ва баллардан фойдаланишлари мумкин. Жорий йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорлик ва содиқлик дастурини имзолаш режалаштирилган. Бундан ташқари, халқаро аэропорт терминалида ёки ундан унча узоқ бўлмаган жойда автоижара пунктини очиш масаласини кўриб чиқяпмиз”, – Станислав Ҳасанов.
Дастур Wyndham отеллари тармоғи билан ҳамкорликни аллақачон бошлаб юборган. Тошкентдаги отел ҳудудида автоижара пункти очилди. Бундай пунктлар пойтахтнинг бошқа меҳмонхоналарида ҳам очилади.
Август ойи охирида Самарқандда филиал очиш режалаштирилмоқда. Кейинги филиаллар Бухоро, Хива, Нукус, Шаҳрисабз, Фарғона водийси каби аҳоли зичлиги юзасидан муҳим ҳудудлар бўлган асосий туристик шаҳарларда очилади. Лойиҳанинг харажатларни қоплаш муддати ўртача олинганда, автопарк ўлчамига қараб 1 йилдан 3 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олади.
“Харажатларни қоплаш осон эмас, чунки филиаллар очиш ва паркни кенгайтириш сармояталаб иш. Устига-устак туризм тебраниб турувчи бизнес – маълум вақт оралиғида фойда катта, бошқа вақтда эса кам, харажат эса ҳар доим бир хил”, – Станислав Ҳасанов.

Олдинроқ Spot RentCar.uz директори Шоҳрух Абдуғаниев билан “Бизнес лабораторияси” муҳокамасида каршерингдан қандай қилиб пассив даромад олиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашган эди.
Шохсанам Хуррамова, Динора Зияева

Манба: SPOT.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

​Ўзбекистонда сунъий онг: бу реалликми ёки хомхаёл?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ошкентдаги Турин политехника университети 2-курс магистранти Фирдавс Нематзода Ўзбекистонда сунъий онг соҳасининг истиқболи порлоқ бўлишига ишонади.  Айни вақтда у Италиядаги Турин политехника университетида таълимни давом эттирмоқда. Нематзода робототехника соҳаси бўйича илмий изланишларни амалга оширган ва бунинг натижасида қатор ютуқларга эришишга улгурди. Жумладан,  ўтган йили Япония робототехниклари учун […]

Ўзбекистон бўйлаб рангли металлар қабул қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонаси ва жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар Ўзбекистон бўйлаб рангли металларни сотиб олиш бўйича мобил қабул пунктлари фаолиятини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ташкилотчи матбуот хизмати «Газета.uz”га хабар қилди, деб ёзади Газета нашри. «Ўзиккиламчиранглиметалл» топширилган металларга келишилган нархларда ҳисоб-китоб қилади. Акция республиканинг барча ҳудудларида 14 июнгача давом этади. Ташкилотчиларнинг қайд […]

24 aprel 16:40

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

26 fevral 8:29

Ўзбекистонда баъзи сайтларга чекловлар ўрнатилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Қарор билан Ўзбекистон Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра Тақиқланган ахборот […]

6 sentyabr 15:38

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этмоқдалар, деб маълум қилмоқда Repost нашри. Шу муносабат билан вазирлик  янги ташкил этилаётган телеканалга  бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Айни чоғда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф […]

23 mart 14:15

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

23 mart 15:17

Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда

20 fevral 14:13

Ўзбекистонда 1-апрельдан электроэнергия нархи оширилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Ўзбекэнерго»нинг расмий сайтида электроэнергия учун янгиланган нархлар рўйхати эълон қилинди, деб ёзмоқда Repost нашри. Аҳоли учун 1 кВтс электроэнергия нархи 228,6 сўмга, электр плиталари билан жиҳозланган турар-жойларда яшовчи аҳоли учун эса электр энергияси нархи 1 кВтс учун 102,15 сўмдан 114,3 сўмга ошади. Янгиланган рўйхат билан «Узбекэнерго»нинг расмий сайтида танишишигиз мумкин. […]

Ҳожатхонага тушиб кетган телефонни олмоқчи бўлган наманганлик икки йигит вафот этди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.25 март куни соат 22.00 атрофида Наманган вилоятининг Поп туманида Ойбек маҳалласида яшовчи  32 ёшли Б.Раҳматов уйи ҳовлисидаги ҳожатхонасига  “I Phone” мобиль телефонин тушириб юборади, деб ёзади Repost нашри Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси. Сўнг телефонини олиш мақсадида қўшниси, шу кўчада […]

26 mart 19:22

Ўзбекистонда узумнинг микроклонлашган усулда in vitro генофондига оид коллекциялари яратилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти томонидан академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда микроклонлашган усулда, узумнинг in vitro генофонди коллекцияларини яратиш ва питомникларда кўпайтириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Халқ сўзи газетаси. Бундан кўзланган асосий мақсад […]

1 мая 15:02

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Йўл кира нархлари маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент-Хўжанд — Тошкент йўналишида мунтазам халқаро автобус қатнови очилмоқда. Биринчи тақдимот қатнови 15 май куни ишчи гуруҳ учун амалга оширилади. Унда вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари ва сайёҳлик фирма директорлари бўлади. Келгусида автобуслар йил давомида мунтазам равишда — “Тошкент автовокзал” ва “Хўжанд” автовокзали ўртасида амалга […]

15 мая 10:07

Азим Ахмедхаджаев АКТ вазири лавозимидан озод этилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Азим Ахмедхаджаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. «Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт […]

Тошкентда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмаси бошланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Пойтахтимизда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” биринчи халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади, деб ёзади Халқ сўзи нашри. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Россиянинг “Zarubej-Expo” очиқ акциядорлик жамияти томонидан икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари кўмагида ўтказилмоқда. Республикамизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир ҳам янги босқичга […]

26 aprel 12:59

«Ўзбекистон почтаси» АЖ етказиб бериладиган курьерлик жўнатмалари вазнини оширди

«Ўзбекистон почтаси» АЖ етказиб бериладиган курьерлик жўнатмалари вазнини оширди

30 yanvar 17:18

«UzCard» телеграмда уя қурган фирибгарлардан огоҳлантирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирди, деб ёзади Хабар сайти. — Бугун «Telegram» тармоғида пайдо бўлган пластик карта билан боғлиқ фирибгарликка эътиборингизни каратмоқчимиз, — дейилади хабарда. — Биз томонимиздан шубҳали каналлар топилди. Унда мобиль иловалар орқали пул ўтказиш йўли билан ноқонуний […]

ФҲДЁ архивларида 19 асрдан бери сақланиб келаётган барча ёзувлар электрон кўринишга ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Қарорда асосий эътибор соҳада аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишни самарали механизмларини яратишга қаратилиб, бу борада тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва […]

13 iyun 10:15

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар?

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар

Ўзбекистонда биринчи бор: «Mobicon 2018» доирасида «YouTube» вакили Самсон Безмятежний чиқиш қилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.11 октябрда бўлиб ўтадиган «Mobicon 2018» мобил конференцияси доирасида Ўзбекистонда биринчи бор «YouTube» вакили Самсон Безмятежний иштирок этади. Самсон Безмятежний «Genesis YouTube Qazaqstan&Central Asia» раҳбаридир. Самсон Безмятежний «YouTube»нинг Қозоғистон, Марказий Осиё ва дунё мамлакатларида ривожланиши, соҳадаги сўнгги трендлар ҳақида сўзлаб, ушбу видеосервисда қандай қилиб ўз каналингизни ривожлантиришингиз мумкинлиги ҳақида […]

Ўзбекистон ва Афғонистон АКТ вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёби бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Унда телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки мамлакат тармоқ […]

6 aprel 9:58

Ўзбекистонда ОВИР бекор бўлади, икки турдаги паспорт ва ID-карта жорий қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда мамлакатимизда учта ҳужжатни: мамлакат ичидаги биометрик паспорт, четга чиқиш учун биометрик паспорт ва ID-картани жорий қилиш таклиф этилмоқда. Қайд этиш лозимки, қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатномани […]

8 avgust 9:45

Ўзбекистонда 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан чикарилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Эски намунадаги банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди, деб хабар берди вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» канали. Низомга асосан, […]

22 мая 11:36

Ўзбекистонда онкологик касаллликни даволашнинг янги имкониятлари пайдо бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.28 август куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунаси ўрнатилди. «Elekta Infinity» фирмасига қарашли ушбу ускуна жаҳоннинг етакчи клиникаларидагина мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда ҳам илк бор онкологик беморларни мана шундай илғор нур терапия ёрдамида даволаш имкони яратилмоқда. «Замонавий нур терапиянинг […]

30 avgust 14:08

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Тошкентда бугундан 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтилади (тартиб)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда 10 сентябрдан бошлаб телефон рақамлари теришнинг 9 рақамли тизмга ўтади. Дастлаб ушбу тартиб фақат Тошкент шаҳри телефон рақамлари учун 30 сентябргача ишга туширилади. 1 октябрдан бошлаб эса фақат 9 рақамли телефон рақамини териш орқали телефон қилиш мумкин бўлади. Қуйида телефон рақамини териш тартиби келтирилган: Фавқулодда хизматларни […]

10 sentyabr 13:05

MDC Nova Pro: Face Lock функциясига эга арзон 4G смартфон сотувга чиқди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Ўзбекистон бозорида ҳамёнбоп смартфонлари билан танилиб улгурган MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Nova Pro деб номланган янги қурилма замонавий смартфон фойдаланувчиси учун керак бўлган деярли барча асосий функциялар билан жиҳозланган. У ҳозирда юртимиз […]

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарорга мувофиқ: Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди; крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологиялари жорий қилинади; «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва […]

5 iyul 16:32

Электромобиль божи: Ўзбекистонга Tesla олиб кириш қанчага айланади?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2019 йилдан электромобиллар олиб кириш учун бож ва акциз бекор қилинди. Энди четдан электромобиль олиб келсангиз, 20% ҚҚС, 3% йўл жамғармасига йиғим ва божхона расмийлаштирувига йиғим тўлайсиз. Масалага аниқлик киритиш мақсадида, Avtostrada.uz Ўзбекистонга Tesla автомобилини олиб келиш қанчага тушишини ҳисоблаб чиқди.   Tesla Model S – Москвадаги автосалонда […]

4 fevral 10:10

Термизда текин «Wi-fi»ли «Ақлли бекат»лар фойдаланишга топширилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Термиз шаҳрида бир йўла 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаётган мазкур бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, «Фуқаро – тезкор ёрдам хизмати» фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоғи, видео […]

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ўш, ушбу кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади? “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарор билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя […]

4 oktyabr 10:54

Дастлабки уч ойда автомобиль ишлаб чиқариш 44,7 фоиз ўсди

Дастлабки уч ойда автомобиль ишлаб чиқариш 44,7 фоиз ўсди

10 aprel 11:20