25 oktyabr 12:14

​Ўзбекистонда сунъий онг: бу реалликми ёки хомхаёл?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

ошкентдаги Турин политехника университети 2-курс магистранти Фирдавс Нематзода Ўзбекистонда сунъий онг соҳасининг истиқболи порлоқ бўлишига ишонади.  Айни вақтда у Италиядаги Турин политехника университетида таълимни давом эттирмоқда. Нематзода робототехника соҳаси бўйича илмий изланишларни амалга оширган ва бунинг натижасида қатор ютуқларга эришишга улгурди. Жумладан,  ўтган йили Япония робототехниклари учун малака ошириш гранти соҳиби, “Йилнинг энг яхши талабаси” совриндори бўлди. Фирдавснинг муҳим ихтироларидан бири ногиронлиги бўлган инсонлар учун сунъий қўл протезини кашф этиш ҳисобланади.

Сунъий қўл протезини яратиш ғояси қандай пайдо бўлган? Жараён давомида қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?

Кўп йиллардан бери робототехника соҳасига қизиқаман. Турли техник қурилмаларни ясаб, уларни дастурлашга кўп вақт ажратардим. Роботик протезларни фақат интернетда кўргандим, лекин реал ҳаётда кўзим тушмаган.  Қизиқиб кўрганимда, роботик протезнинг ўртача нархи 15,000 АҚШ долларини ташкил этаркан. Тасаввур қилинг: ўртаҳол яшовчи, қўлидан айрилган ногиронлиги бўлган одам ҳеч қачон бунча катта харажат қилиб протез сотиб ололмайди. Шунинг учун уни маҳаллийлаштириш ва ҳамёнбоп қилиб яратишни ўйлаб қолдим.

Олийгоҳни битираётганимда диплом иши мавзум айнан шу йўналишда бўлган. Интернет форумларида ҳафталаб вақт сарфлаб турли хил маълумотлар йиғиб,  охири ўзим бир прототипни ишлаб чиқишга эришдим. Асосий мақсад имконияти чекланган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш, ахир улар ҳам оддий одамлардек ҳаракатланишга, фарзандларини бағрига босишга ҳақли.

Жараён борасида гапирадиган бўлсам, 2017 йил март ойида чизмаларни тайёрладик. Сўнг 3D принтердан фойдаланган ҳолда сунъий қўл деталларини ишлаб чиқаришни бошладик. Қисмлар тайёрланишига 3 ҳафта вақт кетди. Энг машаққатли палла олдинда эди. Қийинчилик тарафи – бу механизмга мослаб бармоқларни ҳаракатлантирувчи мотор танлаш эди, чунки кучлироқ мотор қўйсак, прототипни синдириб юбориш эҳтимоли юқори,  оддийроғи эса ҳаракатни тўлиқ бажара олмасди. Протезга тўғри келадиган моторлар жуда қиммат.  Бир донаси 110 АҚШ долларини ташкил этарди. Манга эса 5та керак бўлди. Амаллаб  арзонроғини топиб, ўрнатдик. Охирги босқич қўлни ҳаракатлантириш, электроника ва дастурлаш қолганди. Бу борада билимим етарли бўлгани учун унчалик қийналмадим. Май ойининг бошида биринчи протезим тайёр бўлди.

Қурилманинг ишлаш принципи нималардан иборат?

Сунъий қўл электромагнетик сенсорлар орқали ҳаракатга келтирилади.  Махсус электромиографик сенсор ногиронлиги бўлган одамнинг ампутация бўлган қўл қисмига ўрнатилиб, мускуллардаги нейрон сигналларни олиб контроллерга юборади. Контроллер эса уни рақамли сигналга айлантириб, қўлни ҳаракатга келтиради. Туғма ногирон одамларда бу ишламайди, чунки уларда айнан ушбу мускуллар ривожланмаган. Бахтсиз ҳодиса туфайли қўлини йўқотган беморларга ўрнатилган протез ҳақиқий қўл каби мия орқали бошқарилади.

Ушбу инновацион янгилик ҳаётга татбиқ қилиндими? Амалиётда ундан кенг фойдаланиш қанчалик наф беради?

Ушбу протез учун патент олиш жараёни бошланди. Бу муддат ўртача 3-6 ойни ўз ичига олади.  Дунёда ногиронлиги бўлган одамлар сони жуда кўп. Протез ишлаб чиқарувчи компанияларда нархлар жуда юқори.  Айтиб ўтганимдек, маҳаллий протезимиз 1200 АҚШ доллари атрофида бўлиши кўзланяпти. Агар профессионал тиббиёт ходимлари билан келишиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйсак, ўйлайманки,  бу инновацион лойиҳа билдирилган ишончни оқлай олади. Шунингдек, уни турли соҳаларга, жумладан, инсон ҳаёти учун хавфли  кимёвий завод ва шахталарда ҳам фойдаланса бўлади.

Айни вақтда яна қандай изланишлар билан бандсиз?

Ҳозирги пайтда 3та лойиҳа бўйича иш олиб боряпман. Биринчиси, бу протезни янада такомиллаштириб, камчиликлари устида ишлаш. Иккинчи лойиҳам протез оёқлар яратиш бўлади.  Шунингдек, сунъий интеллектга эга  одамсимон гуманоид робот ясаш режаси ҳам бор.

Ўзбекистон шароитида оригинал техник ишланмаларни реал ҳаётга олиб кириш учун қандай амалий ҳаракатлар зарур, деб ўйлайсиз?

Ишланмаларни реал ҳаётга олиб кириш учун, биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш керак.  Патентлаш ва ундан кейинги жараён –  амалий ҳаракатга кўмак зарур. Мен ўзим ҳам шундай ортиқча тўсиқларга дуч келганман.  Ёшлардан жуда кўп лойиҳалар чиқади, лекин улар кимга учрашишни ва қаерга боришни билишмайди. Уларга тўғри йўналиш берадиган махсус муассаса ташкил қилиниши керак ёки мавжудлари ўз фаолиятини қандай самарали олиб бориш борасида ўйлаб кўриши керак. Техник соҳа ривожлантириб, технопарклар қурилиб, илм-фанга катта эътибор берилса, албатта, ривожланган давлатлар қаторига кирамиз. Кучли ва салоҳиятли  кадрлар бор, аммо қўллаб-қувватлаш жуда суст даражада олиб борилади.

Юртимизда сунъий онгни ривожлантириш масаласи бўйича ўз фикрларингизни билдирсангиз.

Сунъий онг дунёни забт этиб бўлди. Қўлимиздаги смартфондан тортиб барча нарсалар бу оламга мансуб. Келгуси ҳаёт фақат шу билан боғлиқ бўлишига ишонаман. Автоном машиналар,  роботларнинг барчаси сунъий онг ёрдамида бошқарилади. Шу кунларда сунъий онг орқали бошқариладиган одамсимон робот лойиҳаси устида ишлаяпман ва  2019 йил куз ойларида кенг жамоатчиликка намойиш этиш ниятидаман.

Агарда иқтидорли ёшларга ўз инновациялари, ғояларини бемалол, ҳеч қандай кўринмас тўсиқларсиз амалга оширишлари кафолатланса, биз Япония, Сингапур, Корея давлатлари даражасига эришоламиз. Фақат молиявий тарафдан кўмак беришнинг ўзи етарли эмас, назаримда. Янгича фикрлаш, ўзгача ёндашув тўғри қабул қилинсагина, тараққиёт пиллапояларидан тез одимлай оламиз. Истеъдодли ёшлар нимани истайди? Ўз қарашлари, ташаббуслари қўллаб-қувватланишини хоҳлайди. Инновацияга кенг йўл берилиши ҳаётнинг барча жабҳасини юқори даражага олиб чиқа олади.

Маълумот учун, қирғизистонлик олти нафар дастурчи ва шифокорлар жамоаси 9 ой давом этган интенсив тадқиқотлардан сўнг, бион протез қўл ясаб, 10 ёшли Алияга янги чап қўл ўрнатишди.

Фирдавс таъкидлаганидек, «кўринмас» ёхуд назарда тутилмаган қийинчиликлар, боз устига ихтиро учун зарур бўлган компонентларни харид қилиш масаласи ҳам ижобий ечимини кутаётган муаммолардан биридир.

Муҳаббат Маъмирова

Манба: KUN

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

23 mart 15:17

Азим Ахмедхаджаев АКТ вазири лавозимидан озод этилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Азим Ахмедхаджаев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. «Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт […]

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди, деб ёзади Кун нашри. Унда 2018 йилнинг май ойи якунлари бўйича дунё бўйлаб симсиз ва симли интернет тезлиги бўйича маълумотлар бор. Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича икки позицияга юқорилади ва энди 125 […]

Анъанавий «Google I/O 2018 Extended»да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий «Google I/O 2018 Extended» конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар «Google» компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди, деб ёзмоқда Хабар нашри. «Google I/O» – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция «Google» компанияси […]

«Яндекс.Такси» Telegram’ни ортда қолдирди ва Ўзбекистондаги App Store рейтингида биринчиликни эгаллади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.App Annie маълумотларига кўра, «Яндекс.Такси» мобил дастури Ўзбекистондаги App Store дўкони пешқадамига айланган. Бу ҳақда Daryo нашри ёзмоқда. Дастур бир кун ичида рейтингда 71 поғона юқорига кўтарилиб, анъанавий етакчи — Telegram’ни ортда қолдирган. Аввалроқ, «Яндекс.Такси» бош директори Тигран Худавердян хизматга бўлган талаб компания кутганидан ўнлаб бараварга кўпроқ бўлиб чиққанини айтганди. […]

Ўзбекистонда янги бозорнинг шаклланиши – автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш ва бундан фойда кўриш

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Rent-car хизмати раҳбарлари фикрига кўра, автомобилларни ишончномасиз қисқа муддатли ижарага бериш низоми кучга кириши билан, ушбу бозор тоборо ўса бошлайди. Spot ушбу соҳада фаолият юритаётган 3 та компания билан Ўзбекистонда соҳанинг ўзига хосликлари, бизнес харажатларини қоплаш муддатлари ва соҳанинг кимга йўналтирилганлиги хусусида суҳбатлашди. Июль ойи бошида сенат […]

1 avgust 18:17

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Тошкентда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмаси бошланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Пойтахтимизда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” биринчи халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади, деб ёзади Халқ сўзи нашри. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Россиянинг “Zarubej-Expo” очиқ акциядорлик жамияти томонидан икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари кўмагида ўтказилмоқда. Республикамизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир ҳам янги босқичга […]

26 aprel 12:59

Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқ. VPN’нинг оммабоплиги ошмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Downdetector сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Facebook билан деярли ҳеч қандай муаммо йўқ. Spot’нинг ёзишича, бундан ижтимоий тармоқ ишидаги носозликлар акс этувчи харита дарак бермоқда, унда Ўзбекистон икки кундан бери қизил рангни (кўплаб муаммолар) оч яшил рангга (кам сонли муаммолар) ўзгартирди. Бу эса, муаммо, катта эҳтимол билан, сервисдан эмаслигини […]

12 sentyabr 11:32

Ўзбекистонда ОВИР бекор бўлади, икки турдаги паспорт ва ID-карта жорий қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда мамлакатимизда учта ҳужжатни: мамлакат ичидаги биометрик паспорт, четга чиқиш учун биометрик паспорт ва ID-картани жорий қилиш таклиф этилмоқда. Қайд этиш лозимки, қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатномани […]

8 avgust 9:45

UZ доменида рўйхатга олинган номлар 60 мингдан ошди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон миллий домен ҳудуди .uz ҳудудида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони 60 мингдан ошди. Бу ҳақда юқори даражали миллий домен маъмурияти “Халқ Сўзи”га маълум қилди. Қайд қилинишича, айни вақтга келиб, фаол доменлар сони 60 012тани ташкил қилмоқда. Йил бошидан буён бу борада ўсиш кўрсаткичи, 5,4 фоизни ташкил қилди. […]

13 iyun 10:12

Ўзбекистонда биринчи бор: «Mobicon 2018» доирасида «YouTube» вакили Самсон Безмятежний чиқиш қилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.11 октябрда бўлиб ўтадиган «Mobicon 2018» мобил конференцияси доирасида Ўзбекистонда биринчи бор «YouTube» вакили Самсон Безмятежний иштирок этади. Самсон Безмятежний «Genesis YouTube Qazaqstan&Central Asia» раҳбаридир. Самсон Безмятежний «YouTube»нинг Қозоғистон, Марказий Осиё ва дунё мамлакатларида ривожланиши, соҳадаги сўнгги трендлар ҳақида сўзлаб, ушбу видеосервисда қандай қилиб ўз каналингизни ривожлантиришингиз мумкинлиги ҳақида […]

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ўш, ушбу кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади? “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарор билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя […]

4 oktyabr 10:54

Банкомат ўғриларига жазо тайинланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкент шаҳрида яшовчи А.Қодиров, З.Азизов ва К.Мирзаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил бириктирди. Улар 2017 йил 31 декабрь куни тонгда Шайхонтоҳур туманидаги “Olive” ресторани олдида “Капиталбанк” АТБ туман филиали томонидан ўрнатилган, нархи 28 миллион 948 минг 340 сўмлик банкоматни ичидаги 848 […]

10 avgust 17:06

Ишонманг! Ўзбекистонда оммавий спам тарқатилмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистоннинг етакчи мобиль алоқа компаниялари — Beeline, UMS ва Uzmobile номидан оммавий спам тарқатилмоқда. Операторлар ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва SMS орқали номаълум шахслар томонидан компаниялар номидан ёлғон хабарлар тарқатилаётганлигидан огоҳлантиришмоқда. Тарқалаётган мазкур спам-хабарларда айтилишича, гўёки мобиль компанияларнинг туғилган куни муносабати билан интернет трафик ва қўшимча дақиқаларни бонус […]

10 yanvar 17:45

Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари муқобил энергия манбаларига ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари босқичма-босқич муқобил энергия манбаларига ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, дастлабки синов лойиҳалари 2019 йилдаёқ амалга оширилади. “Тошкент — Самарқанд” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 […]

6 avgust 15:17

Ўзбекистон 2019 йилдан бошлаб мобил алоқа хизматларига акциз солиғини жорий қилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон 2019 йил 1 январдан бошлаб мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғини жорий қилади. Акциз солиғи Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилмоқда. Ҳужжатга кўра, мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи […]

28 dekabr 14:51

Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқарилиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Чехиянинг «Прагоимпекс» компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги Самарқандга келди, деб маълум қилмоқда Repost сайти. Меҳмонлар «Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай сотиб олиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришил. […]

20 iyun 11:18

«Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

(Русский) «Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

6 fevral 18:09

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

1 mart 11:00

Ўзбекистонда ҚҚСнинг янги ставкалари белгиланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ТОШКEНТ – 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахслар учун қўшимча қиймат солиғининг (ҚҚС) янги ставкалари соддалаштирилган тартибда белгиланди. Бу ҳақда 25 декабрь куни қабул қилинган Солиқ ва бюджет сиёсатининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунда келтирилади. Қонунга мувофиқ, янги йилдан қурилиш корхоналари 8 фоиз миқдорида ҚҚС тўлайди. […]

25 dekabr 14:09

Ўзбекистонда 5G қачон ишга туширилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи мобиль алоқа билан таъминланган. Мобиль алоқа операторлари 2025 йилга бориб Ўзбекистонда тижорат 5G тармоғини ишга туширади. «Халқ сўзи» нашрининг ёзишича, бу ҳақда GSMA халқаро ассоциацияси ҳисоботида айтиб ўтилди. Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда 690 км. оптик толали алоқа […]

5 noyabr 12:01

MDC Nova Pro: Face Lock функциясига эга арзон 4G смартфон сотувга чиқди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Ўзбекистон бозорида ҳамёнбоп смартфонлари билан танилиб улгурган MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Nova Pro деб номланган янги қурилма замонавий смартфон фойдаланувчиси учун керак бўлган деярли барча асосий функциялар билан жиҳозланган. У ҳозирда юртимиз […]

Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича синов ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги канали. Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади. Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий […]

11 oktyabr 20:16

Нотариус хизматларига тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлди

Нотариус хизматларига тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлди

Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова шахмат бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди. Туркиянинг Гебзе шаҳрида ўтказилган мусобақада Тоҳиржонова ва россиялик Александра Малцевская бир хил – 8,5 очкодан тўплашди. Фақатгина қўшимча кўрсаткичлар эвазига Россия вакили шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Бронза медаль эса 8 […]

17 sentyabr 18:19

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этмоқдалар, деб маълум қилмоқда Repost нашри. Шу муносабат билан вазирлик  янги ташкил этилаётган телеканалга  бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Айни чоғда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф […]

23 mart 14:15

Чиройли авторақамлар ҳақида SMS орқали маълумот олиш имконияти яратилди

Чиройли авторақамлар ҳақида SMS орқали маълумот олиш имконияти яратилди

22 fevral 17:05

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Йўл кира нархлари маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент-Хўжанд — Тошкент йўналишида мунтазам халқаро автобус қатнови очилмоқда. Биринчи тақдимот қатнови 15 май куни ишчи гуруҳ учун амалга оширилади. Унда вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари ва сайёҳлик фирма директорлари бўлади. Келгусида автобуслар йил давомида мунтазам равишда — “Тошкент автовокзал” ва “Хўжанд” автовокзали ўртасида амалга […]

15 мая 10:07

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олувчи қуёш панелининг янги турини яратди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган машаққатли ва мазмунли илм йўли ҳақида талабаларга  сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Халқ сўзи. Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини […]

5 mart 17:30