24 aprel 18:16

Ўзбекистонда «Одноклассники.ру»дан ким нима мақсадда фойдаланади?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Одноклассникининг ойлик аудиторияси, кундалик фойдаланувчилар сони, тил ва бошқалари ҳақида

Биз учун энг муҳим бозорлардан бири МДҲ мамлакатлари ва хусусан Ўзбекистон ҳисобланади. Одноклассники Ўзбекистонда азалдан энг оммабоп ижтимоий тармоқ бўлиб, бугунги кунда ҳам шундай бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг 30 миллионлик аҳолисининг 2 миллионга яқини – ОКнинг ойлик фойдаланувчилари ҳисобланади. Бир ойда сайтга мобил қурилмалардан 94% фойдаланувчилар киради. Бунинг ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ, чунки Ўзбекистоннинг асосий трендларидан бири, ўсишда давом этаётган мобайл (мобил қурилмалардан кириш) ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда мобил интернет аллақачон веб-интернет устидан ғалаба қозониб бўлган, мобайлнинг тарқалиш тезлиги эса бошқа мамлакатларникидан ўзиб кетмоқда.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардан асосан 26-35 ёшдаги одамлар фойдаланади. Улар фойдаланувчиларнинг умумий аудиториясининг 34% ни ташкил этади. Бироқ, фойдаланувчиларнинг янада ёшроқ аудиторияси мавжуд бўлиб, улар асосан юлдузлар иштирокидаги шоуларни ва киберспорт стримларини томоша қилишади. Ўзбекистонда ОК‘дан 26-35 ёшдаги фойдаланувчилардан каттароқ ёшдаги одамлар ҳам фойдаланади. Уларнинг умумий ҳисобдаги улуши тахминан 35%ни ташкил этади. ОК‘да бу ёшдаги фойдаланувчилар ўзларига яқин мулоқот доираларини топиб олишган.

Одноклассникининг маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқнинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилари орасида, Россия ва бошқа мамлакатлардан фарқли, мусиқий видеоларга унчалик катта қизиқиш йўқ. Ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп видеолар сиёсий мавзуда бўлиб, ана ундан кейингина мусиқий видео, ҳазил-мутойиба, блоглар ва лайфхаклар жой олган.

Эътиборлиси, Ўзбекистондаги Одноклассники фойдаланувчиларининг учдан бир қисми ОКнинг интерфейсини маҳаллий тилда ишлатишади. Бу кўрсаткич фақат Грузия ва Трукияда юқори бўлиб, у ерда ОК фойдаланувчилари ярмининг интерфейсида ўз она тили ўрнатилган.

Сўнгги йилларда Одноклассники ижтимоий тармоқ сифатида технологик сервисларга кўпроқ эътибор қарата бошлаган. Ахир фойдаланувчилар жонли трансляция олиб бориш имкони мавжудлиги ва ижтимоий тармоқдан чиқмасдан, видеоқўнғироқлар ёрдамида мулоқот қилишига нима етсин. Одноклассники кўпроқ сиз шахсан танийдиган одамлар билан мулоқот қилиш учун платформа сифатида ишлатилади: ҳамкасблар, дўстлар, қариндошлар, шу жумладан, чет элда истиқомат қилаётганлар. Одноклассники маълумотларига кўра, ўзбекистонликларнинг 34% дан кўпроғи шахсий хабарларини мамлакатнинг ичига жўнатишади, 27% хабарлар Россияга, 3% – Қозоғистонга боради.

Ижтимоий вазифадан ташқари, ОК фойдаланувчилар ва бизнеснинг алоқасига катта ишонч билдирмоқда. Масалан, ОК‘даги гуруҳлар ёрдамида брендлар – обуначилар билан мулоқот қилишлари мумкин. Шунингдек, видео, фотосуратлар ва ҳаволаларни қўшиб, ҳар қандай турдаги контентни жойлаштириш орқали машҳурлигини оширишлари мумкин. Ўтган йилнинг охирида ОК‘да сервисли витрина пайдо бўлди. Ушбу сервисдан одамлар оффлайн тарзда фойдаланишга ўрганиб қолди: кинога чипталарни харид қилиш, маҳсулот ва хизматларни сотиш шулардан ҳисобланади. Сервиснинг охирги иккита пункти ўзбекистонлик тадбиркорларда қизиқиш уйғотиши мумкин.

Манба: Repost.uz
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий