13 sentyabr 18:13

Ўзбекистонда инновацион стартап-акселератор ва стратап-инкубатор ташкил этилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил этилмоқда. Бу инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори асосида амалга оширилади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг расмий “Telegram” канали.

Бундан ташқари, инновацион стартаплар грант ёки фоизсиз кредит асосида молиялаштирилади. Аммо инвестициялар қийматининг камида 30%ини лойиҳа эгаларининг ўзи киритиши керак.

Эндиликда Инновация вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази аъзолари барча солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади. Бу имтиёз 2022 йилгача давом этади.

Шунингдек, қарор бўйича “Яшнобод” инновацион технопарки дирекцияси” ДУК Тошкент шахри ҳокимлигидан Инновация вазирлигига ўтди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий