1 mart 11:18

Ўзбекистонда чипталарни арзон нархда сотадиган авиакомпания ташкил этилмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

28 февраль куни эса «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов 2018 йил охиригача «миллий лоукостерни ташкил этиш бўйича ишлар» якунига етишини маълум  қилди, деб ёзмоқда Repost сайти.

Лоукостерлар нима?

Кам бюджетли авиакомпания (лоукостер, дискаунтер) — фойдаланиш ҳаражатлари паст бўлган авиакомпания. Оддий қилиб айтганда, бир қатор факторлар ҳисобига чипталарни паст баҳода сотишга қодир  авиакомпания.

Лоукостерларнинг чипталари арзон бўлиши ростми?

Рост. Лоукостерлар одатда йўловчи класси битта, сиғими унча катта бўлмаган самолётлардан фойдаланади, қўниш учун эса чекка аэропортларни танлайди.

Бортда имкони борича пуллик хизматлар (овқатланиш, жой танлаш ва бошқалар)ни таклиф этилади.  Чипталарни фақат ва фақат ўз сайти орқали сотади (агентлар ва воситачиларга комиссиялар тўламайди), катта авиакомпанияларга нисбатан кичик шаҳарларга учади (ва бунинг эвазига маҳаллий маъмуриятдан дотация олади).

Бундан ташқари, лоукостерлар аэропортларга имкон қадар камроқ пул тўлаш учун «энг арзон» парвоз вақтини танлайди (рейслар одатда ё эрта тонгда, ёки ярим тунда учади), ҳеч қандай қўнишларсиз «А пунктдан Б пунктга» парвоз қилади.

Бир самолёт бир кунда бир неча рейсни амалга оширади, авиакомпания ходимлари ҳар хил вазифаларни бир вақтнинг ўзида бажаради (бир ходимнинг ўзи ҳам самолётни тозалаши, ҳам йўловчиларни рўйхатга олиши ҳамда бортда уларга хизмат кўрсатиши мумкин).

Шу йўл билан чипта нархини арзон қилиш мумкин.

Лоукостерларни бошқа авиакомпаниялардан нима фарқ қилади?

Лоукостерлар — ноқулай. Қулайликлари минимум даражада, бироқ керакли манзилга тез ва осон етиб олиш мумкин. Лоукостерлар камдан-кам ҳолларда узоқ масофаларга парвоз қилади; улар шаҳардан узоқроқ жойлашган аэропортларга учади (масалан, Wizz Air лоукостерининг Париж рейслари аслида Париждан 70 километр масофадаги Бове аэропортига қўнади).

Лоукостерларнинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши билан нима ўзгаради?

Россия йўналишида арзон авиабилетлар пайдо бўлишини кутиш мумкин. Буни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳам тасдиқлади — масалан, Тошкентдан Москвага учадиган рейс чиптаси тахминан 100 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий