8 yanvar 17:19

Ўзбекистонда банкоматлардан ечиладиган кунлик нақд пул миқдори оширилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Шу йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги банклар Тошкентдаги банкоматлардан ечиладиган кунлик нақд пул миқдорини оширишди, деб хабар бермоқда Spot нашри.

Ҳозирда Ўзбекистон Миллий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк” банкоматларидан энди бир кунда максимум 200 000 сўм, Ипотека Банк банкоматларидан эса 400 000 сўм нақд пул ечиш мумкин бўлди.

Аввалроқ  битта картадан бир кунда максимум ечиладиган миқдор 100 00 сўмни ташқил қилар эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Марказий Банк Ўзбекистонга яна 200 та банкомат келтирилишини маълум қилган.

Айни вақтда Тошкент шаҳридаги бозорларда турли номдаги банкларга тегишли бир нечта банкоматлар ўрнатилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий