16 мая 15:57

Ўзбекистонда архив ходимларининг маоши 45 фоизга оширилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг меҳнат ҳақи миқдорларини ўртача 45 фоизга оширилади

Шавкат Мирзиёев 14 май куни «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг, шунингдек, давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг меҳнат ҳақи миқдорларини ўртача 45 фоизга оширилади.

Карорда таъкидланишича, давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошларини белгилашни назарда тутувчи меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда лавозим маошлари ўртасидаги тафовутни кўпайтириш ҳисобига касбий ўсиш рағбатлантирилади.

Repost.uz нашридан олинди

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий