6 aprel 9:58

Ўзбекистон ва Афғонистон АКТ вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёби бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Унда телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки мамлакат тармоқ операторлари ўртасидаги халқаро телефон трафик сиғимини кенгайтириш, интернет тармоғига тезкор уланишни ташкил қилиш, АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш каби янги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, ушбу лойиҳалар нафақат алоқа соҳасида, балки бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилади.

Музокараларнинг мантиқий давоми сифатида икки мамлакат ўртасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Стратегик ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжатдан кўзланган мақсад – икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, телекоммуникация, ахборот технологиялари ва почта хизматларини кўрсатишда тажриба алмашиш ҳамда ўзаро алоқаларни кенгайтиришдан иборат. Меморандумда, шунингдек, АКТ соҳасида техник ёрдам кўрсатиш масаласи ҳам кўзда тутилган.

Англашув меморандуми асосида томонлар ҳамкорликка оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиради, ўзаро дахлдор бўлган телекоммуникация ва алоқа тармоқлари ҳамда почта алоқаси инфратузилмасини мақбуллаштириш чораларини кўради. Хусусан, Марказий Осиёга Ўзбекистон орқали ўтадиган почта транзитининг фаолияти таъминланади.

Учрашувда томонлар АКТ соҳасининг турли йўналишларида рақобатдошликни ошириш, “электрон ҳукумат” йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

– Афғонистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи чоғида АКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ҳам келишувга эришилган эди. Мазкур келишув асосида Афғонистон АКТ вазири бошчилигидаги делегация билан соҳанинг турли йўналишларида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, биринчи галда Афғонистон бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, интернет транзитини ошириш масалаларини кўриб чиқдик, – дейди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев. – Афғонистон томони ўз мутахассисларининг Ўзбекистонда билим ва тажриба оширишига қизиқиш билдирмоқда. Имзоланган меморандум доирасида афғонистонлик талабаларни Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетларида таълим олишини ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.

Музокаралар доирасида «Ўзбектелеком» АК ҳамда «Afghan Telecom Corporation» ўртасида Стратегик ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди. Телекоммуникация соҳасининг иқтисодий ривожланишдаги ўрни ҳисобга олиниб, томонлар телекоммуникация йўналишида ўзаро хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

– «Йўл харитаси»га асосан вазирликларимиз телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, интернетга тезкор уланишни ташкил қилиш юзасидан янги имкониятларни излаймиз, – дейди «Afghan Telecom Corporation» бош директори Ажмал Аян. – Хусусан, томонлар ҳар иккала мамлакатдаги халқаро алоқа хизматларига эҳтиёжни ўрганиш, шунга кўра мақсадли равишда «Ўзбектелеком» ва «Afghan Telecom Corporation» компанияларининг телекоммуникация тармоқлари ўртасидаги ўзаро трафик ўтказувчанлигини ошириш юзасидан келишувга эришди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Чимён ҳақида мобиль илова яратилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Ботаника интитути мутахассислари томонидан «Flora Chimgan» номли мобиль дастур яратилди. Мазкур Android-илова ёрдамида Угам-Чотқол ҳудудида учрайдиган барча ўсимликлар ҳақида маълумот олиш мумкин, деб хабар берди «Mobinfo.uz». Масалан, туристлар, Чимён тоғи бўйлаб ҳаракатланувчилар дастур ёрдамида йўлларида учраган ўсимлик ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Бунинг учун […]

25 мая 11:20

Ўзбекистонлик қизлар жамоаси Google мутахассислари билан учрашди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Жорий йил 6-10 август кунлари АҚШнинг Калифорния штатида ўтказилган “Technovation Challenge” халқаро танлови финалида дунёнинг энг яхши 12 жамоаси орасида ўзбекистонлик ёш қизлар ҳам илк бор ўз лойиҳалари билан иштирок этди. 2010 йилдан буён дунёнинг 80 мамлакатида ўтказиб келинаётган ушбу технологик ишланмалар танловида қизлар жамоаси тузилиб, долзарб […]

19 sentyabr 15:52

Ўзбекистонда Hospitality Contract хизмат кўрсатишни баҳолаш дастурини жорий қилиш бошлаб юборилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Дастур мижозларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган терминалларнинг фин ишлаб чиқарувчиси HappyOrNot компанияси намунасида ишлаб чиқилди. Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси Interactive System компанияси билан бирга мониторинг тизими ва хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилишни ўзида ифода этадиган Hospitality Contract дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш устида иш […]

2 avgust 15:38

Honeywell UOP Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишида иштирок этади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.15 май куни Jizzakh Petroleum корхонаси ва Американинг Honeywell UOP компанияси Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бўйича лицензион ва муҳандислик битимини имзолади, дея хабар қилди Вашингтондаги матбуот маркази ва «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати. Имзолаш маросими Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Jizzakh Petroleum томонидан бош директор Музаффар […]

17 мая 13:16

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида энг кўп медални қўлга киритишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади  Халқ cўзи газетасининг сайти. Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб […]

9 iyul 17:26

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker қачондан сотувга чиқарилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда Chevrolet Tracker жорий йилнинг сентябрь ойидан сотувга чиқарилади. Бу ҳақда Халқаро пресс клуб материалига асосланиб «Kun» хабар бермоқда. Уни йил якунига қадар отиб олиш мумкин бўлади. Пресс клуб маълумотига кўра, GM Uzbekistan автомобиль моделларини кенгайтириш ва янгилаш устида фаол ишламоқда. Мисол учун, 2015 йил октябрь ойидан газ ускунали […]

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

1 mart 11:00

«Dori-Darmon» АКдаги давлат улуши ишончли бошқарувга топширилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Президентнинг «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси бошқарув самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда. Ҳужжат лойиҳасида, истисно тарзида, тасдиқланган бизнес-режа параметрларига эришган тақдирда, «United Investment Healthcare Group» LLC компанияси (АҚШ) ваколатхонаси (бундан кейин — ишончли бошқарувчи) билан «Dori-Darmon» АК (бундан кейин — […]

24 avgust 18:27

Канада компанияси Ўзбекистоннинг олти вилоятида 1,3 миллиард долларлıк қуёш электр станцияси қуради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.SkyPower Global компанияси (Канада) Ўзбекистонда қуёш электр станциялари қурилиши учун 1,3 миллиард доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда Sof нашри Адлия вазирлиги манбасига таяниб ёзмоқда. Хабар қилинишича, “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, хорижий инвестор ўз […]

2 мая 14:12

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда «мобиль қарамлик»ка барҳам берилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Бугун, 14 май куни имзоланган «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига: икки ой муддатда электрон тижорат соҳасида давлат миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш механизмини инобатга олган ҳолда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиши; мижозларни мобиль […]

15 мая 10:05

Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари муқобил энергия манбаларига ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари босқичма-босқич муқобил энергия манбаларига ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, дастлабки синов лойиҳалари 2019 йилдаёқ амалга оширилади. “Тошкент — Самарқанд” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 […]

6 avgust 15:17

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар?

Уяли операторлар жанги: Beeline, Ucell ва UMS Ўзбекистонда нимани бўлиша олмадилар

Ўзбекистонда илк бор фоизсиз кредит берувчи ислом банки иш бошлаши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ҳужжат билан ислом банк иши ва молияси принциплари асосида татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилади, деб ёзади Repost нашри. Президентнинг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлашитирилган бўлиб, […]

17 мая 13:01

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 23 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 23 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқарилиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Чехиянинг «Прагоимпекс» компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги Самарқандга келди, деб маълум қилмоқда Repost сайти. Меҳмонлар «Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай сотиб олиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришил. […]

20 iyun 11:18

ФҲДЁ архивларида 19 асрдан бери сақланиб келаётган барча ёзувлар электрон кўринишга ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Қарорда асосий эътибор соҳада аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишни самарали механизмларини яратишга қаратилиб, бу борада тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва […]

13 iyun 10:15

«Perfectum Mobile» устидан мижоз шикоят қилди

(Русский) «Perfectum Mobile» устидан шикоят мижоз шикоят қилди

16 mart 8:52

Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистонда автомобилларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилмоқда

20 fevral 14:13

Ўзбекистонда яна бир хориж университети филиали очилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда Астрахань давлат техника университетининг филиалини очилади. Бу “Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Ҳукумат қарорида кўзда тутилган. Қарор билан 2018–2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Дастурда интенсив усулларда балиқ етиштиришни жорий этиш, илмий-техник грантлар ажратиш, […]

3 avgust 16:06

Ўзбекистонда онкологик касаллликни даволашнинг янги имкониятлари пайдо бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.28 август куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунаси ўрнатилди. «Elekta Infinity» фирмасига қарашли ушбу ускуна жаҳоннинг етакчи клиникаларидагина мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда ҳам илк бор онкологик беморларни мана шундай илғор нур терапия ёрдамида даволаш имкони яратилмоқда. «Замонавий нур терапиянинг […]

30 avgust 14:08

Сергелидаги машина бозори Чинозга кўчирилдими?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Халқ орасида Тошкентдаги Сергели машина бозори («Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» компанияси) Тошкент вилоятига кўчиралаётгани ҳақида гап сўзлар тарқалди. Бу гап-сўзлар ҳақиқатга яқинми? Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ахборот хизмати бу ҳақда uza.uz сайтига  маълумот берди. “Ҳақиқатан Сергелидаги машина бозори Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчирилиши режалаштирилган. […]

26 mart 19:13

Йўл қоидабузарлиги учун тўланадиган жариманинг бир қисми ЙПХ ходимларининг ўзига берилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида […]

11 iyul 13:40

Дорихоналардаги нархларни онлайн режимда билиш мумкин бўлади

Дорихоналардаги нархларни онлайн режимда билиш мумкин бўлади

29 yanvar 11:01

Ўзбекистон бўйлаб рангли металлар қабул қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонаси ва жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар Ўзбекистон бўйлаб рангли металларни сотиб олиш бўйича мобил қабул пунктлари фаолиятини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ташкилотчи матбуот хизмати «Газета.uz”га хабар қилди, деб ёзади Газета нашри. «Ўзиккиламчиранглиметалл» топширилган металларга келишилган нархларда ҳисоб-китоб қилади. Акция республиканинг барча ҳудудларида 14 июнгача давом этади. Ташкилотчиларнинг қайд […]

24 aprel 16:40

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Ўзбекистонликлар қайси мамлакатларга саёҳат қилишни режалаштирган? (инфографика)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Repost нашри ўзбекистонликлар қаёрда дам олишни режалаштирганини аниқлаб кўришга ҳаракат қилди. Repost Тошкентдаги энг йирик тур фирмалардан бирига мурожаат қилиб, ўзбекистонликлар кўпроқ қайси йўналишда саёҳатларни режалаштираётгани ва қаерда кўпроқ дам олишга бориши билан қизиқди. Маълумотларга кўра, Мисрда дам олишни режалаштирган ўзбекистонликлар бу йилда одатдагинан кўпроқ экан. Миср […]

2 мая 14:06

АҚШ ва Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини биргаликда татбиқ этади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларига соф, самарали, камхарж бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи дастурни ишга туширди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган «Келажак Энергияси» дастури ушбу соҳадаги сиёсий, норматив-ҳуқуқий, техник ва молиявий […]

8 sentyabr 11:14

Тошкентда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмаси бошланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Пойтахтимизда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” биринчи халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади, деб ёзади Халқ сўзи нашри. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Россиянинг “Zarubej-Expo” очиқ акциядорлик жамияти томонидан икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари кўмагида ўтказилмоқда. Республикамизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир ҳам янги босқичга […]

26 aprel 12:59

Энди банкларга кириб-чиқиш учун паспорт шарт эмас

Энди банкларга кириб-чиқиш учун паспорт шарт эмас

18 мая 11:53