20/07/2017

Чет элдан Ўзбекистонга автомобиль олиб кириш жараёни осонлашди

Янги қоидаларга кўра, транспорт воситасининг олиб кирилиши тўғрисидаги гувоҳнома маҳаллий ИИВ органларига электрон ҳолатда тарқатилиб, автомобиль эгаси ҳақидаги маълумот ўзгарганда, базадаги маълумот ҳам ўз-ўзидан ўзгаради, деб ёзмоқда Kommersant нашри.

Ўзбекистонда хориждан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш соддалаштирилди. Норматив ҳужжатларга кўра, энди ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига имтиёзлар берилиб, бюрократик тўсиқлар олиб ташланади.
Республика ҳудудига олиб кириладиган транспорт воситалари божхона назорати ва рўйхатга олиниш жараёнидан "Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги фармонга биноан ўтади.

Аввал бу жараён 10 кун ичида амалга оширилиши лозим бўлган. Автомобиль эгаси божхонадан ўтганлик ҳақидаги ҳужжатни кўрсатиши лозим эди. Энди бунақа шартлар соддалаштирилди.

Божхона ходимлари келган ҳужжатларни онлайн тарзда ИИВ бўлинмаларига жўнатади. Рўйхатдан ўтиш учун энди шунинг ўзи кифоя бўлади.

Бундан ташқари, машина эгаси ўзгариши ёки ҳужжат йўқолиши ҳолатларида ҳам божхонага ёзма мурожаат ёзиш шарт эмас. Барча ўзгартиришлар электрон тарзда киритилади.
Гувоҳномани расмийлаштириш йиғими, яъни 25 евро тўлови ҳам бекор қилинди.

Шу тариқа автомобиль эгалари республикада импорт автомобилни харид қилиб йўқотиш эмас, аксинча ҳам вақтини ҳам, пулини тежайдиган бўлди!
Made on
Tilda