18 dekabr 22:48

Жаҳондаги энг митти мобил телефон нималарга қодир? (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

____________

Clubit New Media компанияси ўзининг кичик ўлчамлари билан ажралиб турадиган Zanco Tiny T1 гаджетини ишлаб чиқди. Жуда ҳам кичик шаклига қарамай телефон орқали қўнғироқ қилиш ва смс-хабарларни юбориш мумкин, бошқа сўз билан айтганда, у мобил телефонга хос асосий функцияларни бажара олади.

Габаритлари бўйича Zanco Tiny T1 USB-флешка билан деярли бир хил (46,7 х 21 х 12 мм). Унга нано форматидаги SIM-карта ўрнатилади, хотирасига 300 та контакт, 50 та SMS-хабар ва 50 та кирувчи/чиқувчи қўнғироқларни сақлаш мумкин.

Митти гаджет диагонали 12,5 мм бўлган OLED экран билан жиҳозланган. Созланган батарея телефонни 3 кун мобайнида қувват билан таъминлашга қодир.

Қурилманинг нархи тахминан 30 еврони ташкил қилади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий