18 dekabr 22:25

Toyota автомобиллари қоронғида велосипедчи ва пиёдаларни аниқлашни ўрганди (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Япониянинг Toyota компанияси автомобиллар учун SafetySense бир қатор янги функцияларни ўз ичига олган хавфсизлик тизимининг иккинчи версиясини тақдим қилди, деб хабар бермоқда Ferra ресурси.

Жумладан, янги тизимга қоронғида велосипедчилар ва пиёдаларни аниқлаш функцияси қўшилган. Шу билан бирга унда йўл чизиғидан чиқиб кетишдан огоҳлантирадиган имконият ҳам мавжуд. Бундай технологиялар келгусида ЙТҲларнинг олдини олиши ва уларнинг сонини камайтириш кутилмоқда.

Toyota ушбу тизимни 2018 йилдан Япония, Европа ва Шимолий Америкадаги автомобилларига ўрнатишни бошлайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий