18 dekabr 23:04

Тадқиқот: смартфонга қарамлик миядаги ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

_______________

Шимолий Американинг Радиология уюшмаси тадқиқотчилари навбатдаги конференция чоғида смартфонларга ҳаддан ортиқ қарамлик турли руҳий касалликларга олиб келиши ҳақида маълумот бердилар, деб ёзмоқда 4PDA нашри. Бундан ташқари, бу каби қарамлик одам миясида ҳам турли физиологик ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин экан.

Юқоридаги фикрларни тасдиқлаш мақсадида олимлар 19 нафар ўсмир (ўртача ёши 15 ёш) билан ўтказилган тадқиқот натижалари билан бўлишдилар. Унга кўра, интернет ва смартфонга муккасидан кетган ўсмирларда депрессия, ташвиш, уйқусизлик ва импульсивлик яққол даражада намоён бўлган.

Сеулдаги университет профессори Хьюнг Сук Сеонинг қайд этишича, смартфондан кам фойдаланадиган худди шу сондаги ўсмирларда бундай ўзгаришлар кузатилмаган.

Олимларнинг ёзишича, бундай қарамлик миянинг олд қобиғидаги модда алмашишларини сусайтиради ва когнитив/эмоционал шартларнинг бузилишига туртки беради.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий